Ризобек Воскресенье, 2025-07-27, 06.24.48
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 12 » Бағишлов!
    01.40.18
    Бағишлов!
    Ёдгор ОБИД

    Озодлик йулида шахид кетганлар

    Рухингиз нурланиб айланар хамон
    Жахолат куксига солиб тахдидлар
    Кабрингиз - замондир, кафанлар - армон,
    Озодлик йулида шахид кетганлар.

    Хасратлар ёнадир, шахдингиз ёнар,
    Уртанар, силкинар, тоглар тулгонар,
    Конингиз тафтидан эллар уйгонар…
    Озодлик йулида шахид кетганлар.

    Гарчи тинган эмас элнинг куз ёши,
    Тугар ахир бир кун унинг бардоши,
    Саф - саф булар. Сиз ушанда сафбоши…
    Озодлик йулида шахид кетганлар.

    Номингиз адолат сузига боглик,
    Йулини тусмасин ганим нечоглик -
    Сиз сари талпинар хар кукси доглик…
    Озодлик йулида шахид кетганлар.

    Зеро сиз мазлумлар дилига гурур,
    Магрурлар курашдан излагай хузур.
    Аламлар чекингай. Ватан булгай хур…
    Озодлик йулида шахид кетганлар.

    Тоглардан таралган умидли садо -
    Хали ибтидодир. Буюк ибтидо.
    Хак йулда сиз билан рахмати Худо…
    Озодлик йулида шахид кетганлар.

    * * *

    Халким - ширин ойлам,
    Айтгил сенга не булди…
    Дардинг билан кузда нам,
    Йуракка андух тулди.

    Халким - ширин оилам,
    Рухим сенга дастурхон.
    Бошка йукдир хеч нимам…
    Хеч нимам эмас пинхон.

    Халким - ширин оилам,
    Бало изи бошингда.
    Нечун офат босган дам -
    Булолмадим кошингда.

    Халким - ширин оилам,
    Туйгуларим тулгонар.
    Гофил узинг, гаффор хам,
    Рухинг качон уйгонар…

    Халким - ширин оилам -
    Тенг килдилар тупрокка.
    Тарк этар барча ситам
    Калксанг факат оёкка…


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz