Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Ноябрь » 12 » "Самарқандни соғиниб" девонидан
01.44.35 "Самарқандни соғиниб" девонидан |
Жаҳонгир МУҲАММАД
 ҚАЛБИМ…
Қалбим- дара
Гувиллаган садо келар бир ёндан,
Қалбим-яра
Оғринади зардоблару гирёндан.
Қалбим-озод
Атрофимда панжаралар-бандиман.
Қалбим-фарёд
Овозини ютган элнинг дардиман.
Қалбим-қилич
Занглаб ётар Амир Темур қинида.
Қалбим нотинч-
Қанотлари қайрилган қуш-инида.
Қалбим уммон
Оқиб ётар Шаҳриёрнинг шеърлари,
Қалбим ўрмон
Кезар эркнинг момоталоқ шерлари.
Қалбим бу Ман-
Шоҳ ҳукмила отилган-отилмаган.
Қалбим Ватан-
Қайта-қайта сотилган…
Сотилмаган!
Баку, 1993 йил.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|