Ризобек Суббота, 2025-06-21, 07.09.11
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 12 » Шеърият
    01.47.48
    Шеърият
    Юсуф ЖУМА

    Ҳар зумда минг карра ҳажга бораман
    Каминадан ўкинма,
    Нозик дилингни тилма.
    Ҳар на иста, лек мендан
    Муҳаббат таъма қилма.

    Майли жонимни сўра,
    Бағримдан қуруқ кетма.
    Лекин мендан ҳеч қачон
    Муҳаббат таъма этма.

    Ишқнинг ўз эгаси бор,
    Ўртанмагин зоридан.
    Муҳаббат менинг эмас
    Қалбим ихтиёрида.
    24.06.07.

    Нодон фарзандинг бўлса
    Ҳаққу имонга қарши.
    Бегумон ўз уйингдан
    Душманнинг чоҳи яхши.

    Ғаним дилингни тилса.
    У тузлар тилигингни.
    Ёв ашкингни, боланг-чи
    Қуритар илигингни.

    Дунё душманинг бўлса
    Қочса бўлади. бироқ
    Жоҳил фарзанддан сени
    Қутқарар фақат тупроқ.

    Тубан жигаринг бўлса
    Ҳаққу ақлга қарши.
    Ўз уйингдан ғанимнинг
    Отган пайкони яхши.
    24.06.07.

    Оёғинг Каъбамдир, оёғинг Каъбам
    Пойингдан айрилсам бахтиқораман.
    Мен мўмин қолганлар кофири олам,
    Ҳар зумда минг карра ҳажга бораман.

    Оёғинг Каъбамдир, Каъбамдир пойинг
    Йўлингнинг тупроғи бошимнинг тожи.
    Мендан бошқа ҳожи йўқ, куним, ойим
    Мен бутун оламда ягона ҳожи.
    25.06.07


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz