Тоғбой Абдураззоқ
МИРШАБЛАР ЮРТИ
“Саюз” занжирлари бўлди чил-парчин!…
Туркистон бўлинди бешта давлатга.
Сархадлар бекилди. Факат— бизлар-чун.
Гирифтор этилдик тавки-лаънатга.
Xар юртда ўзгача мадхия марши.
Ва лекин, ўхшашдир топталган хаклар.
Гарб ва шарк йўл босар, карама-карши,
Оврўпо бирлашди—бирлашди халклар.
Уларда хукмрон адолат, тинчлик.
Мукаддас саналгай инсон хукуки.
Биздачи? кашшоклик, таркоклик, очлик,
Бехаё сўкиниш—тўралар дўки.
Конунлар юзаки, хўжа кўрсинга.
Харомхўр зотларнинг яшаш манбаи.
“Эхтиёт бўл,-дея,-амал курсингга”.
Бир-бирин куватлар юртимиз бойи.
Пул билан ўлчанар кадри инсоннинг,
Порахўр тўралар—жамият курти.
Шу сабаб аташар Ўзбекистонни
Мазлумлар лагери, миршаблар юрти.
|