Ризобек Пятница, 2025-06-20, 04.43.20
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 14 » Савол-жавоб
    01.44.36
    Савол-жавоб
    Жаҳонгир МАМАТОВ

    ЎН САВОЛГА ЎН ЖАВОБ

    САВОЛ: Мухолифат сайловда кимга овоз бериши керак?(Мурод).

    ЖАВОБ: Бу савол ҳақида бугун эмас, бир-икки йил олдин ўйлаш кераклигини ўша пайтда айтгандик. Қулоқ солишмади. Бугун энди кимга овоз бериш ҳақида эмас, ҳинони қаерга қўйиш ҳақида ўйлаш керак. Чунки ҳайит ўтиб бўлди.

    ХХХ

    САВОЛ: Каримов мухолифат билан мулоқот қилиши мумкинми?(Шокир).

    ЖАВОБ: Агар у назарга илса, мумкин. Афсуски, назарга илмайди.

    ХХХ

    САВОЛ: Бир кун келиб Мирзиёев ҳам президент бўлиши мумкинми?(Фахриддин).

    ЖАВОБ: Бу юртда Каримов шунча йил президент бўлгандан кейин Мирзиёевгина эмас, ҳатто Виктор Чжен ҳам президент бўлиши оддий ҳол. Лекин сайловдан кейин Мирзиёевнинг бошида қора булутлар айланиши мумкин.

    ХХХ

    САВОЛ: Каримов ўлса, қаерга кўмилади?(Ойниса).

    ЖАВОБ: Аввал ўлсин-чи!

    ХХХ
    САВОЛ: Туркияда ҳокимият теппасига диндорлар келишди. Шуни ҳисобга олиб, бизнинг мухолифат ҳам динни маҳкам ушласа, тезроқ ҳокимият теппасига келмайдими?(Ботир).

    ЖАВОБ: Туркияда шундай бўлишини армия истади. Бизда унақа армия ҳам, ҳокимият теппасига кела оладиган мухолиф сиёсий куч ҳам йўқ. Каримов бундай муқобил куч пайдо бўлиши учун замин қолдирмади, мухолифат эса бундай заминни ярата олмади.

    ХХХ
    САВОЛ: Агар менда имконият бор десам, Каримовни ўлдиришга буйруқ берармидингиз?(Йўлдош).

    ЖАВОБ: Йўқ! Биринчидан, мен ҳокимият даъвосидан йироқда бўлган оддий демократ ва бу менинг ғоямга зид.
    Иккинчидан, бировнинг жонини олиш ваколати бизга берилмаган.
    Учинчидан, мен бир ижодкорман ва ҳатто қўли қон қотилни ўлдиришни ҳам тасаввур қила олмайман.

    ХХХ
    САВОЛ: Мамлакатдан чиқиб кетиб, тўғри қилганмисиз ёки хатоми?(Қаҳрамон).

    ЖАВОБ: Хато!

    XXX

    САВОЛ: Четда туриб бирор иш қилишингизга кўзингиз етадими?(Фаррух).

    ЖАВОБ: Мамлакат ичида ташкилотимизнинг бўлимларини тузмоқдамиз ва бир кун бу ташкилотланиш жуда муҳим миссияни бажаришига ишонаман.

    XXX
    САВОЛ: Нега йўлини топиб, хорижий радиолардан минбар сифатида фойдаланмайсиз?(Раҳимжон).

    ЖАВОБ: Бир ҳафта ичида шу мавзуда мамлакатдаги у ёки бу тарзда мухолифатга алоқаси бўлган 26 киши билан гаплашдим. Шулардан фақат бири-шоир Юсуф Жума радио эшитар экан. Унинг ҳам ҳафсаласи пир бўлибди. Аммо гаплашганларимнинг ҳаммаси турли йўллар билан бўлсада “Туронзамин”ни ўқир эканлар. Мана сизга жавоб!

    XXX

    САВОЛ: Диктатурани қуруқ гап билан ағдариб бўладими?(Самир).

    ЖАВОБ: Сўз қуролдан кучлироқ!


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz