Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Ноябрь » 15 » "Самарқандни соғиниб" девонидан
12.39.53 "Самарқандни соғиниб" девонидан |
Жаҳонгир Муҳаммад
БЎЙНИМГА ОСИЛГАН СОҒИНЧ
Қишлоғимнинг тупроқ кўчасин
Ташлаб
Кетдим-асфалт йўлларга.
Юрагимнинг титроқ гўшасин,
Бошлаб,
Кетдим-сароб чўлларга.
Онам тандир ёнида ўзин
Ёқар
Орзулардан узоқда.
Отам қабр тошидан маҳзун
Боқар
Нигоҳлари тузоқда.
Югурардим тоғу қирлардан
Ошиб
Булутлар оёғим остида.
Бугун кўзим йироқ нурлардан
Тошиб
Томчилар оқади ёстиқдан.
Дум-дароз, зим-зиё тунлар,
Саҳарда
Уйғониб кетаман нотинч
Қишлоқда кечган у кунлар
Шаҳарда
Бўйнимга осилган соғинч.
Истанбул, 1996 йил.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|