БАЛКИ
Кузги шамол ва махзун хаёл ,
Етим кунлар қайғуси ўзга .
Чўкар мовий дубулға - осмон ,
Кузга ўхшаб кетгувчи кўзга .
Кўрдим кўзинг тубида ғамни ,
Арзир эди йиғласам увлаб .
Юпун боғлар бағридан учгач ,
Барглар кетди шамолни қувлаб .
Сочларингдай узун дардларинг ,
Қошларингда йиллар куяси .
Кўзинг қири ханжардай ўткир
Киприкларинг кўзёш уяси .
Балки сен ҳам мухожир қушдай ,
Учиб кетиб қоларсан зумда .
Изларингда дарёлар инграб ,
Сувлар йиғлар югириб қумда .
Балки энди сенсиз ўларман ,
Балки ўлмай кирарман юзга .
Термуларман балки соғинсам ,
Кўзларинга ўхшаган кузга .
2001 йил , августь . Маслахат қишлоғи .
ЁЛҒИЗЛИК ҚЎШИҒИ
Тўқилар поёнсиз ғийбат гиломи ,
Намчил зулматларда занглайди ҳилол .
Псевдохудолар жовдисин кўриб,
Ранги оқармаган муаззин Билол.
Баҳор ҳам баъзида рухсат сўрамай ,
Иш қилар биз тузган қонунга хилоф .
Тунда чегарадан ўтиб боғларга ,
Кийдира бошлайди ям-яшил ғилоф .
Зил - замбил қўрғошин туманлар аро ,
Босиб ўтдим йўллар илонин қанча .
Китоблар кўчкисин остида қолдим ,
Юлдузлар кипригин кўксимга санча .
Вақтнинг оч қолган боласин ейди ,
Елимгул Маддохи - соқов булбуллар .
Оқшом деразани очсам , жўр бўлиб ,
Интервью сўрайди микрафон гуллар .
Бўримикан дейман ва ёки шамол ,
Йилғинзорлар аро мунгли улиган .
Совуқ ойналарга бунча бош урдинг ,
Ухласангчи ахир , шамол хулиган .
Аччиқ чиқиллайди деворда соат ,
Кейин эса бирдан жиқиллай бошлар .
Намчил хилватларда ҳиқиллар ёмғир ,
Дарчаларнинг сўқир кўзида ёшлар
Узоқ - ўзоқларда чопар пишқириб ,
Темир йўлнинг учқур пўлат самани .
Қоп-қоронғи олис даштлар ортида ,
Маъюс чироқларнинг олмос чамани.
2006 йил, 26 май , ярим тун , Бишкек шахри .
ЁПИЛГАН АДВАКАТУРА
( Эпифания )
Мен дарахтларни , уйларни оқлайман . Мени эса қоралайдилар .
Оқу қора аталган бу икки зиддиятли тушунча аро одамларга ҳайрат ва умид билан эловраб қарайман .
Мен оқласам улар қоралайдилар . Қораловчилар бунча кўп бўлмаса дейман
ўзимга ўзим . Сўнг бирдан адвакатим ёдимга тушади . Ўпкам тўлиб
хўрлигим келади .
Қандай яхши адвокат эдия , рахматли - дейман . Баъзан унинг ёпиб
қўйилган адвокатурасига бориб остонасига гулчамбар қўйиб келсаммикин -
дея ўйлаб кетаман .
Эҳ , пора олмайдиган , сотилмайдиган менинг мехрибон адвокатим- жафокаш онам !
11 . 06 . 2005 йил . Кундуз соат 4 дан 25 минут ўтди . Андижон .
Благородному человеку
(Стихи посвяшаются Петрову Александру Борисовичу)
У стужы влажный закон ,
Ночь , мокрый снег и слякоть .
Глядя в ослепшых окон ,
Научился я сухо плакать .
Волчицей воет вьюга ,
Пугливые бетонные дома .
Тишина повесилась давно ,
За окном седеет зима .
Рой белых безумных пчёл,
Кружатся в оконных рамах .
И ветры с алмазной пылю,
Рыдают в воздушных ямах
Не помню когда и зачем ,
С кем и куда я зашёл .
Искал я всего лищ человека ,
В Бишкеке и я вас нашёл .
Гигандская Анаконда - дорога ,
Во мраке догорает день .
У стены печально плачет ,
Как еврей одичалая тень .
На улице деревья танцуют ,
С холодными ветрами шаля ..
Улици , бульвары белеют ,
Как наши хлопковые поля .
Уеду скоро в Канаду ,
В калитку повесив замок .
Вымолвит слову не могу ,
Как будто в горле комок .
Халдар Вулкан
10.02.2007 год . 13 часов 55 минут . г . Бишкек
улица Ленинградская - 35 .