ТИРИК ТАНА
-Мана ўлим жазосини ҳам бекор қилдингиз, энди қўрқмасдан пенсияга
чиқиб, умрингизни қолган қисмини уйда ўтказсангиз ҳам бўларди,-деди
хотини Алдаркўсага.
-Лекин ўлим жазосини нима билан алмаштирганимизни биласанми?
-Ҳа, ўқидим, бир умрлик қамоқ жазоси билан!
-Шуни билсанг, нималар деб валдираяпсан?
-Э… сиз яна битта умр яшамоқчимисиз? Ёки Худонинг Конституциясини ҳам четлашнинг йўлини топдингизми?
-Топсам ҳам сенга айтмайман!
-Нега айтмайсиз?
-Чунки яна менга дум бўлиб, ликиллаб юрасан!
-Агар шу думингиз ликилламаса, ўлик танага айланган бўлардингиз! (turonzamin.com).
* * *
КЎРЛАР ЖАМИЯТИ
-Кўрлар жамияти ўзининг 75 йиллигини нишонламоқда. Шунга номингиздан битта табрикнома юборсакмикан?-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Неча йиллигини?
-75..
-Aқлингни едингми? Ҳали яқинда 16 йиллигини нишонлаган эдик-ку! (turonzamin.com).