Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 16.39.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 16 » Золимнинг зулмлари
    16.05.55
    Золимнинг зулмлари
    Шоир ва деҳқон Юсуф Жумаевдан Каримов режими 100 миллион сўм қарздор

    Шоир Юсуф Жумаев диктатура режими қарзини тўлашини талаб қилиб 2007 йил 13 ноябрь куни Қоракўл туман ҳокимиятига, Қоракўл туман Прокуратурасига ариза билан мурожаат қилди.

    ia5.JPGАввал ўзингга боқ, кейин дўмбира қоқ. (И.А. Каримов севган мақол).
    Мирзоулуғ Темиров, “Туронзамин” мухбири

    Маълумки, диктатор Каримов ҳукумати Юсуф Жумаев оиласига нисбатан сиёсий террор етмаганидек, иқтисодий террор ҳам ўтказмоқда.

    2007 йилда Шоир Юсуф Жумаев давлатга юз тоннага яқин пахта топширди. Бу пахтанинг нархи қирқ миллион сўм бўлади. 1998 йилдан (1998 йилда толадан тушган даромаднинг ҳам бир қисми фермер хўжаликларга тақсимланади деб ёзиларди, фермер хўжалик билан Пахта тозалаш заводи ўртасида тузилган шартномада) буён Юсуф Жумаев топширган пахталарнинг тола пуллари ҳам берилмади. Бу пуллар ҳисоблаб чиқилганда юз миллиондан ортади.

    Бироқ ҳанузга қадар бир сўм ҳам тўламади. Шоир Юсуф Жумаев диктатор қарзини тўлашини талаб қилиб 2007 йил 13 ноябрь куни Қоракўл туман ҳокимиятига, Қоракўл туман Прокуратурасига ариза билан мурожаат қилди.

    Шоир Юсуф Жумаев ўз молларини сотиб пахта терганларга ҳар килограм пахта учун етмиш сўмдан ҳақ тўлади. Диктатор Каримов ҳукумати эса бошқа барча фермерлар пахта пулларини тўлиқ олиб бўлган бўлсада Шоир Юсуф Жумаевга теримчилар учун ўзи белгилаган 53 сўмни ҳам бермаяпти.

    Аксинча:

    Шоирдан юз миллиондан ортиқ қарзи бўлган диктатор ҳукумати қарзни тўлаш ўрнига ҳақини ўз вақтида тўлаган бўлса ҳам тўламадинг деб, Шоир Юсуф Жумаевни электри ва газини узиб ташлади. Электр токи ҳар йили кунига икки соат бўлади (Ҳозир бир неча кундан буён электр токи ва газ президентлик сайлови муносабити билан бўлса керак халққа бериляпти, бу ҳолат албатта президентлик сайловидан кейин ўз ҳолига тушади яна), газ эса умуман бўлмайди. Шундай бўлса ҳам газ қувури уйига тушгани учун газга ҳақ тўлашни талаб қилади ва ўз вақтида белгилаган миқдоридаги пулни олаяпти.

    Қоракўл туман болалар боғчалари мудирларини 2005 йилда Юсуф Жумаевдан сут олдингми деб тергов ўтказаяпти!

    Юсуф Жумаевга қарши қотилларни ТВда сайратяпти!

    Диктатор Каримов Юсуф Жумаев оиласига таъқиб уюштириш ўрнига зўравонлик билан тўламай келаётган ўзининг қарзини узиши керак эмасми. Диктаторнинг ўз тили билан айтганда аввал ўзига боқиши керак, ундан кейин дўмбира қоқсин!


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz