Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.43.23
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 27
    Гостей: 27
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Ноябрь » 18 » Долзарб мавзу
    10.10.51
    Долзарб мавзу
    Юсуф Жумаев

    ОГОҲ БЎЛ!
     2007 йил 23 декабрда энг даҳшатли террор содир қилинади!

    2007 йилнинг 23 декабрь куни Дунё тарихидаги энг катта, энг даҳшатли террорни дунёнинг энг даҳшатли, энг биринчи террорчиси Ислом Каримов содир қилади. Дунё тарихида 1937 йил Сталин террорининг даҳшатли йили, 2001 йил 11 сентиябрь АҚШдаги террор кунига ўхшаган даҳшатли саналар кўп. Энг даҳшатлиси 2007 йил 23 декабрь.

    Жаҳоннинг энг чекка бир мамлакатидаги энг чекка бир қишлоғидаги бир автобусни икки террорчи қўлга олса бир зумда бутун олам хабардор бўлади. бутун жаҳон мамлакатлари раҳбарлари бу террорни қоралайди. Террорчиларни қўлга олиш учун барча чораларни кўришади.

    Бироқ….

    Бироқ 27 миллион аҳоли яшайдиган бир мамлакатнинг ҳокимиятини бир террорчи босиб олса, ҳеч ким индамайди. Дунё мамлакатлари раҳбарлари жим. Ҳатто кўплари бу террорчини табриклашади.

    Нега?!

    Бу саволга ҳеч ким жавоб бермайди. Ҳамма жим, жоҳил инсоният, жоҳил раҳбарлар жим.

    Ўзбекистон Президенти аталмиш И.Каримов қарийб йигирма йилдан буён ҳокимиятни зўравонлик билан босиб олган. 2007 йилнинг 23 декабрида тағин етти йилга босиб олади. Тағин етти йил 27 миллион инсон қонини ичади. Гўдаклардан тортиб чолу кампирларгача барча барчанинг қонини Андижондагидек тап тортмай ҳар кун ичади. Тағин етти йил! Дунё мамлакатлари раҳбарлари Ислом Каримовни табриклашади. БМТ раҳбари табриклайди.

    Икки террорчи бир автобусни қўлга олса икки террорчига ўқ узишади, тўғри қилишади. Бир террорчи 27 миллионлик мамлакатни босиб олса табриклашади. Яқинда Ислом Каримовни табриклашади. Ҳатто ўзини демократия байроқдори деб билгувчи Европа ҳам табриклайди.

    Дунё дунёми ё жиннихонами?!

    Давлатларини Ислом давлати деб атайдиган Эронлик жоҳиллар Исломнинг душмани Ислом Каримовга ялтоқланиб, Тошкентни 2007 йилга Ислом маданияти пойтахти деб эълон этишди. Ҳолбуки, Ислом Каримов Тошкентни йигирма йилдан буён Исломчилар қони билан ювмоқда. Тағин етти йил ювади.

    Тағин табриклашади Ислом дунёси Ислом Каримовни – Исломнинг, Озодликнинг душманини.

    Бас, инсоният унинг пешволари БМТ даражасида бир қарорга келиши керак. Барча мамлакатларда 4 йилдан икки карра сайланишдан бошқасини тақиқлаш керак. Бир Диктатор ўттиз йиллаб тахтда қолиб бир неча авлод ҳаётини зулм билан ёндирмаслиги лозим.

    Ғофил инсоният. Кўзингни оч!

    БМТ, Европа итифоқи, кўзингни оч!

    27 миллион аҳолиси бўлган мамлакатни босиб олган террорчига бир автобусни босиб олган террорчига берган жазони бермаслик уят эмасми?!

    Жазо нари турсин тағин етти йил босиб олишини террор эмас сайлов деб томошабин бўлиб туриш шармандалик эмасми?!

    О Г О Ҳ Б Ў Л !

    207 йил 23 декабрда дунё тарихидаги энг даҳшатли террор Ўзбекистонда содир этилади. Дунёнинг энг даҳшатли, энг биринчи террорчиси Ислом Каримов Ўзбекистон ҳокимиятини тағин етти йилга босиб олади.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz