"Сёсий латифалар" бўлимига
Суперакция
1991 йил. Ўзбекистон МСКдан суперакция: И.А.Каримовга 5 йилга овоз беринг ва 2000
йилгача сайловларда бошқа қатнашиб овора бўлиб юрманг!
2000 йил. Ўзбекистон МСКдан янги суперакция: И.А.Каримовга 5 йилга овоз беринг ва
унинг хизматларидан 8 йил давомида фойдаланинг!
2007 йил. Мустақилликнинг 16 йиллигига бизнинг доимий сайловчиларимиз учун
антиқа совға!!! Ўзбекистон МСКдан энг янги, 1=2 номли суперакция: И. А. Каримовга шу
йил 23 декабрь кунги сайловларда овоз беринг ва Сизнинг бу овозингиз келгуси 2014
йилги сайловларда ҳам ўз кучини йўқотмайди.
Бунақаси ҳали дунё тажрибасида бўлмаган. Имкониятни қўлдан бой берманг!
А.Н.