Юсуф ЖУМА Ҳатто Умар Хайём билан беллашаман
Юксакка учганда тез-тез қанот кок,
Осмонга бокканда мана бундай бок.
Шундай деб чумчукча тункада туриб,
Тогдаги бургутга беради сабок.
16.02.04.
Тиллашганда булбул билан тиллашаман
Диллашганда бургут билан диллашаман.
Нега тўртлик ёздинг дема, лозим булса
Хатто Умар Хайём билан беллашаман.
01.03.04
«Олман бир баланд шох айлайди эъзоз,
Япроклар мадх этиб чаладилар соз».
Ердаги угитга мактандинг шундок
Угитсан узинг хам эртага, гилос.
16.02.04.
Мактамасанг бу кавм мактовни уриб олар
Забонингни бедадай, похолдай уриб олар.
Мушугини йулбарсу, куйини арслон де,
Хатто кумускаси хам филман деб туриб олар.
16.02.04.
Иблис хажга борди санолар айтди
Минода шайтонга карши тош отди.
Хожи ота дейди гумрох муминлар
Шайтон хожи булиб юртига кайтди.
2.02.04.
Минода шайтонга тош отиш хато
Факат бир манзилни айламас маъво.
Хар бир юракдадир иблис дегани
Нега санг отмаслар хар бир дил Мино.
2.02.04.
Манзилим дард деган тегирмондадир
Армон деб аталган бир зиндондадир.
Хаммада биттадан, менда минг манзил
Зордадир, дарддадир, тигда, кондадир.
2.02.04.
Кисмат деган кадахда умрим озгина шарбат
Армонлар гамлар ичар талашганича навбат.
Бизга колмаяпди деб, сипкорамиз качон деб,
Жонажон жигарларим, дустларим чекар хасрат.
16.02.04.
Иккаламиз битта дил, гоят кудратли фалак
Мен касал булсам сен хам касал буласан малак.
Ярмиси огриганда ярмиси огримасми
Иккимиз битта юрак, иккимиз битта юрак.
17.02.04.
|