Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 10.28.21
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 21 » Золимнинг зулмлари
    18.08.12
    Золимнинг зулмлари
    Ҳам зўравонлик, ҳам туҳмат

    piket_2_yu.jpgАлишер Юсуфжон ўғлининг иши ҳам терговда, ҳам судда

    Файзулло, “Туронзамин” учун

    Маълумки, Бухоро вилоят МХХ сида шоир Юсуф Жумаевнинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиевага жиноят иши очилган эди. Гулнора Олтиева яшириниб юришга мажбур бўлгандан кейин бу жиноят иши юзасидан айбдор сифатида Алишер Юсупжон ўғли ҳам чақирилди.

    Бироқ Алишер Юсуфжон ўғли МХХ га бормади. Унга бошқа томондан таъзиқ ўтказишни бошланди.

    Алишер раҳбарлик қилаётган «Жавҳар Юрти» фермер хўжалиги ишини пахта топшириш шартномасини бажармади деб Бухоро вилоят Адлия бошқармаси хўжалик судига берди. Бошқарма ўз даъво аризасида уни бир ярим миллион миқдорда жаримага тортилишини талаб қилган. Ҳолбуки, “Жавҳар Юрти” фермер хўжалиги давлатга пахта сотиш режасини юз фоизга бажарган.

    Агар шартнома мажбурияти 100 фоиз бажарилмаганда ҳам қонун устиворлигини таъминловчи Адлия бошқармаси “Жавҳар Юрти”ни ҳозир судга беришга ҳаққи йўқ. Пахта тозалаш заводи билан тузилган шартномада фермер хўжаликлар ўз мажбуриятларини 31 декабргача бажаришлари лозим деб кўрсатилган. 31 декабрдан кейингина Адлия бошқармасининг судга беришга ҳаққи бор эди. Афсуски, Адлиячиларнинг ўзи ҳам қонунни билмайди.

    “Юсуф Жумаевнинг оила аъзолари Америка агентлари, улар асоссиз гап сўзларни тарқатишади, Мустақиллигиимизни кўра олмайди, уларнинг уруғини қуритиш керак, оиласи билан қириб ташлаш керак” деган гап сўзларни давлат телевединияларида такрор-такрор бергани бу иш ортида нима ётганини кўрсатиб турибди.

    Адлия бошқармасининг даъво аризасида “Жавҳар Юрти” фермер хўжалиги 36.600 кг пахтани Пахта тозалаш заводига топшириши керак бўлиб, шундан 19.800 кг ни етказиб берган, ва шартнома мажбуриятини бажармаган деб туҳмат қилинган.

    Шунинг учун Алишер Юсуфжон угли Бухоро вилоят Адлия бошкармаси ва Коракул туман Пахта тозалаш заводини судга берди. Суднинг кандай чора куриши эса хаммамизга маълум.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz