Ризобек Суббота, 2025-06-21, 18.01.40
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 23 » "Самарқандни соғиниб" девонидан
    01.04.01
    "Самарқандни соғиниб" девонидан
    Жаҳонгир Муҳаммад

    ЖАҲОНГАШТАЛИК НЕ?

    Машриқдан Мағрибга қисмат қувлади,

    Тоғларда йиқилиб қолди Қуёшим.

    Ёълимда бўзқуртлар ҳориб, увлади,

    Айлана ирмоқдек оқди кўз ёшим.

    Дунёни арқонга тортгил, ўрагил,

    Жаҳонгашталик не, мендан сўрагил!

    Қабарган оёғим тошни парчалар,

    Саҳродан қутулсам, бошланар ўрмон.

    Умид япроғини ювар арчалар,

    Қаршимда аждаҳо, қаршимда уммон.

    Дунёни арқонга тортгил, ўрагил,

    Жаҳонгашталик не, мендан сўрагил!

    Юрган дарёмиш, юрмаган армон,

    Денгизга айландим сарсон юрмоқдан.

    На ҳузур ҳаловат, на роҳат дармон,

    Саҳарни безгирдим саҳар турмоқдан.

    Дунёни арқонга тортгил, ўрагил,

    Жаҳонгашталик не, мендан сўрагил!

    Қушлар учиб етолмаган Чамбил эл,

    Қўҳиқофнинг пойгоҳида қўл силтар,

    Йелкасига миндирганча дул-дул, дев.

    Билмам мени яна қайларга элтар.

    Дунёни арқонга тортгил, ўрагил,

    Жаҳонгашталик не, мендан сўрагил!

    Орегон, 1998 йил.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz