Эпчил.Эпчилликни асосан хислатдай ҳисоблашсада айрим пайтда кесатиқ маъносида иллатга ҳам яқинлаштириб қўйишади.
Масалан, баъзи шундай кимсалар борки нима ҳақда гапирманг ёки қай бир жойда бир нима бор деманг ўша гапни тешиб чиқадиган ёхуд ўша жойда ҳозиру нозир бўладиганлардир.
Шундайларга нисбатан "жуда эпчил-чаққонда" деб қўйишади.
Айниқса совет даври "қаҳрамон она" унвони бераман деса мана бўлмаса деб, бола туғиш бўйича чунонам мусобақа кучайгандики қўяверасиз.
Ўшанда "қаҳрамон оналар" туққан болалардан қанчаси эпчил бўлди-ю қанчаси йўқ билмадим, аммо жуда кўпчилиги Русия, Қозоғистон, Қирғизистон каби мамлакатларда эпчилгина нонини топиб юрибди.Тўғри айтишган экан ўша "қул ўлмабди, ризқи тугамабди" деб.
Лекин кечами аввалги куни яна бир нимадан ҳайратда қолдим.Нима десангиз мана шу саҳифанинг қайси мамлакатдан одамлар кириб ўқиётганини маълумотини бериб турадиган робот хизматчиси бор.Ўша саҳифага гоҳ-гоҳ кириб: қаердан ўқувчилар киряпти экан, деб қизиқаман.Шу саҳифани кириб қарагандим энди Франция ё Америка ёхуд Австралия-ю Африкани қўяверинг.У ёқларда бизнинг чаққон ўзбеклар кўплаб топилади.Аммо дунё харитасида йўқ мамлакатлар ҳам кўп экан денг.Ҳатто рақам билан ҳам белгиланмаган.
Пундано деганмидийкан ( ҳозир ёдимдан ҳам кўтарилди ўша мамлакатнинг номи ) мамлакат ҳам бор экан.Ажабланарлиси бизнинг эпчил ўзбеклар ўша ёқларда ҳам бор экан.Яна интернет тармоғига ҳам уланганичи.Ҳайратланмай илож йўқ.
Аммо бутун дунё қонхўр деб билиб бўлган эпчил Каримов зулм ўтказаётган, сандиғу тўла олтину бироқ нонга тўймаётган, лекин "буюк келажак қураётибман" дея алжирашдан тинмаётган касалбош мамлакатида интернет нима етти ухлаб тушига кирмайдиган, тоғ-тошлардаку майли вилоятларда эпчиллик билан тирикчилик қилиб юрган ватандошларимиз қанча экан?
Шунақа эпчиллик ҳам назаримда иш бермай қўйди.Чунки миллатмиз қанчайин эпчил бўлмасин бир зулмбошни ағдариш учун эпчилликлари қўл келмаяптида.
Аммо бир чалароқ ватандошни биламан.У менимча 30-40 ёш ўртасида чамаси.Ҳозиргача мен билганим ўттиз-қирқ ҳар-хил ташкилотга аъзо бўлиб кириб чиқдиёв.Кечами аввалги куни ҳам бир янги ташкилотга "мен аъзо" деб ариза берганига кўзим тушиб қолди.Мен билмаганим яна қанча ташкилотга аъзо яратганнинг ўзигагина аён.Жуда эпчилда барака топгур.Илоҳим боши тўйлардан чиқмасин.
Ана шунақа гаплар азиз , эпчил ватандошларни дуо қилиб тураверамиз.