Ризобек Суббота, 2025-06-21, 17.40.27
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 26 » Тўртликлар (3-даста)
    01.30.37
    Тўртликлар (3-даста)
    Юсуф ЖУМА

    Одамлардан урганган шайтон хам шайтонликни

    yusuf_juma.jpgГамдан йирок бул, эй дил, гам умрнинг адоги,
    Хаёт калта дарёнинг энг сунги – энг оёги.
    Юракда тикламайди ёв тугини нодон хам
    Сенинг гаминг мисоли ганимингнинг байроги.
    17.02.04

    Фалакдан караганда замин тубсиз жарликдир
    Жарлик тузуми мудом морликдир, аждарликдир.
    Кукдан нажот сурама, шоир – ярадор бургут,
    Фалакда куз кулок йук, дарди курлик, карликдир.
    17.02.04.

    Дунёни унут, эй дил, ёдингга арзимайди
    Сени кабоб айлаган додингга арзимайди.
    Кузда конингни куриб, кузидан кони оккан
    Гамдан боши эгилган отингга арзимайди.
    17.02.04.

    Куп уйлардим бу тупрок нега дуззахдан баттар
    Идроким жавобини шундок килди мухтасар:
    У дунёнинг дуззахи тулиб тошган жой йукдир
    Шу боис бу тупрокни тангри айлаган сакар.
    17.02.04.

    Дунё баланд пастини чутларга солмаганда
    Кон куксингни чанггаллаб уйларга толмаганда
    Дусту ёр вафодордир, барча бирдай вафодор
    Факат хиёнатини хисобга олмаганида.
    9.02.04.

    Эркаксиз юрт деб шоир бонг уради жон халак
    Барча дейди: тухмат бу, биз эркакмиз, биз эркак.
    Улардан ранжимагин, хаммаси тушунчадан
    Улар эркаклик дея кетни тушунса керак.
    9.02.04.

    Бели белбогсиз эл деб, ранжитмагин купини
    Курсатарлар шубхасиз белбогларнинг хупини.
    Бу эл белбог деганда тушунади, биродар
    Ямоклари бесанок иштонининг ипини.
    9.02.04.

    Хамма осмондан келар, менчи ердан келаман.
    Каламимдан тукилган кора тердан келаман.
    Тубанда колиб кетиб мендан газабланарлар
    Кукдан кела олмасман, нетай, шеърдан келаман.
    9.02.04.

    Окил булсанг изингнинг остидан шарк чикади
    Шоир булсанг изингнинг остидан барк чикади
    Окил, шоирга бефарқ, золимпарвар халқ курдим
    Подшо булсанг изингнинг остидан халқ чикади.
    9.02.04.

    Мени сотиб от олдинг минган пайтлар эслайсан
    Экканларинг, эй номард, унган пайтлар эслайсан.
    Мени узок эслайсан, уша отдан йикилиб,
    Белларинг майда-майда синган пайтлар эслайсан.
    9.02.04.

    Элда эрман деган хам ёв пойини силайди
    Улса шурлик арслон терисини пуллайди.
    Лекин мушук даст чузса кочиб колади урён
    Ботирлиги жуш уриб иштонини хуллайди.
    9.02.04

    Дейсан пешалари тоат булганлар сотмас
    Зулм тиги дастидан рангги сулганлар сотмас.
    О дустим сен бу элни билмас экансан хали
    Бу элда факатгина факат улганлар сотмас.
    9.02.04.

    Мен нимани истасам уша нарса анкодир
    Эрк истадим водариг, дунё эрксиз дунёдир.
    Нур сурасам оламдан нурни килади нихон
    Бас, энди сураганим факат золим подшодир.
    10.02.04.

    Булут ковок солишни одамлардан урганган
    Илон тишлаб колишни одамлардан урганган.
    Одамлардан урганган шайтон хам шайтонликни
    Ажал жонни олишни одамлардан урганган.
    10.02.04.

    Одамнинг хар томири минг илондир, минг илон
    Минг илон захаридан захари зиёд чандон.
    Дунёдаги бор морни битта танга жамласанг
    Зурга-зурга чикади факат биргина инсон.
    10.02.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz