Ризобек Суббота, 2025-06-21, 14.23.41
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 26 » "А" дан "Я"гача
    01.59.11
    "А" дан "Я"гача
    Хислатлар ва иллатлар

    Ўжарлик.Аслида ҳарфларнинг навбати бўйича "ю" билан боғлиқ хислат ё иллат тўғрисида ёзишим керак эди.Лекин мен "ў" дан бошладим.Бу ҳам ўзбекона ўжарликданмикан дейман.Лекин бунинг сабаби ёзаётганларимнинг бош сарлавҳаси "А" дан "Я" гача бўлгани сабаб ҳам ўжарлик билан "ю" ва "я"ни охирга суриб қўйдим.

    Ўқиётган азизлар менинг бу ўжарлигимни тўғри тушуниб, маъзур тутадилар деган умиддаман.Мақсад ўқувчида ўжарлик бўйича аниқ тасаввур бўлиши.

    Шуни айтиш керакки ўжар ва қайсарлик кўп ҳолларда яхшиликка олиб келмайди.

    Аксарият ота-оналар болаларини инсофга чақирар эканлар:"Ҳай болам кўп ўжарлик қилмагин, бир кор-ҳолнинг устидан чиқиб қоласан" дея койишади.Лекин ўжарлар билганларидан қолишмайди.Албатта унинг оқибати "қари билганни пари билмас" деганларидай салбий оқибатга олиб келади.

    Ўжарликнинг бугунги кунимиздаги оқибатлари ҳақида ҳам сўз айтиб ўтсак.

    Каримов деган баттол ўзингиз билгандай ўжарлик билан тахтни бўшатмай ўтирибди.Одамлар "ҳов бу ўжарлигинг яхшиликка олиб бормайди,мабодо агар бўлса етти пуштингнинг у дунёси-ю бу дунёсига ўт қўйиб бўлдингку яшшамагур" десалар ҳам барибир ўзининг ўжарлигидан қолмай яна бездай пошшоликка даъвом бор деб турибди.

    Каримовнинг бу ўжарлигини бутун дунё кўриб турибдию, гўё кўрмаганга олгани қизиқ.
    Албатта зулм ва қатағонга асосланган ҳукуматда қонунлар ишламаган ва бундан кейин ҳам ишламайди.Шунинг учун ҳам мабодо Каримов умри етса учинчи эмас тўртинчи ва ундан кўп ҳам пошшо бўлиб олаверади.

    Майли энди, Каримовку дарди бедаво ўжар шайтонга ҳам дарс берар экан, аммо яна бир тоифа гуруҳлар борки улар ундан ҳам ўтиб тушишди чамаси.Чунки бир ҳовуч тўдага бирлашиб олган бундайлар бемаза-бетаъсир ҳаракатлари билан энсангизни қотиради.Энг ачинарлиси бундай тўдадагилар ўжарлик билан неча йилларки фақат одамлар орасига нифоқ солиш билан банд.

    Яқинда шундайлар тўдасига жиноят оламида танилган бир нусха ҳам қўшилиб олибди.Нима эмиш:"демократман".Эй, бола сен демократмас емократсан, дейдиган бир мард йўқ.

    Аммо бир-икки назарим тушди баъзи билганлар:"ҳой ўғрибоши, нима қиласан кекирдагингни чўзиб, сени таниймиз" дейишди.Ҳа, унинг бошида турганнинг ўзи ўғрибошику ўзига албатта шунақа емократ ўғрини шерик қилади-да.

    Шунақа ўжарлар бор экан Ўзбекистонда ҳаливери биримиз икки бўлмайдиганга ўхшаб турибди.

    Яна Ўзбекистондаги ўжарликка қайтсак.

    Милиса деган бир ўжар жиноятчилар гуруҳи ҳам бор у ёқларда.Бир кун нима бўлди-ю иш билан пойтахтга бориб келишга тўғри келиб қолди.
    Ҳозир Каримов билан Имомали Раҳмоннинг ўжарлиги учун ҳам водийдан Тошкентга қатнайдиган поездга одамлар мингани юрак олдириб қўйишган.Чунки поезд пойтахтга етгунча Тожикистоннинг Хўжанд вилояти чегарасидан ўтгани учун божхоначилар қаёққа ва нимага, қўйнингда мабодо бомба йўқми деб ўжарлик билан ҳамёнингизни шилиш пайидан бўлишади.
    Шунинг учун ҳам водий кишилари ўйнаганику Тошкентга бормай қўйишгану асосан тижорат учун Қамчиқ довони орқали қатнаб туришади.

    Расмий ҳисоб-китобларга қараганда кунига  томига чамбарак қўйиб олган енгил машиналару ва юк машиналар ҳаммаси бўлиб ўн мингдан кўпроғи довон ошар экан.Бу бир томонга ҳисоблаганда.Агар икки томонни ҳисобласангиз демак йигирма минг машина ва унинг ичида тўрттадан, "Дамас" деган ўзбеклар отини "бўлка нон" қўйиб олган машиналарда эса 7-8 тадан йўловчи билан довон ошади.

    Йўлдаги милиса отлиқ қароқчилар э йўқ, бе йўқ пул йиғиш билан машғул.

    Ҳа, айтгандай ўша бир гал Тошкентга отланган сафарим биз ўтирган машинани ҳамма қатори тоғдаги йўлда қўйилган 100 га яқин назорат тўсиқ жойидан бирида ўжар милисалар тўхтатишди.Биз ўтирган машинада бирга кетаётган тижоратчи опанинг шу куни паспорт алмаштириш муҳлати тугар экан.
    "Муҳлати тугабди, тушинг машинадан орқага қайтинг" деб туриб олди ўжар милисалар.
    Оббо бу ёғи қандоқ бўлди деб турувдик, шофер опадан минг сўмни олдида ўжар милисанинг кафтига қистирган эди:"Қани тез газни босинг, қатновга ҳалақит бермай" деб қолди.

    Одамлар орасида гап кўпайган:"ҳа, бизнинг ўжар милисаларми минг сўмга Бин Лодинниям чегарадан ўтказиб юбораверади.Аслида Ўзбекистонда шунча армия мабодо Бин Лодинни чегарадан ўтказиб юборишсаям ҳамма бир-бирига қоравул у ҳеч бир нарса қилолмайди" деб қўйишади.

    Ўжар милисага мабодо минг сўм бераман Бин Лодинни ўтказиб юборинг машинамда ўтирибди десангиз мингни олиб мийиғида кулиб " бемалол ака" дейиши ҳеч гап эмас.Аммо пулсиз ўтиб кўрингчи, сутдан оқ бўлсангиз ҳам панжарани орқасига террорчи бўлиб айбланиб тушишингиз ҳеч гап эмас.

    Ҳа, энди ўжарлик ҳақида гапираман десам гап кўп аммо кўмир оз.

    Бундай ўжарларга эса фақат худонинг ўзи бас келмаса, бандаси бас келиши амри маҳол.

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz