Ризобек Суббота, 2025-06-21, 02.06.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 27 » Тўртликлар (4-даста)
    12.33.11
    Тўртликлар (4-даста)
    Юсуф Жума        
    Кимда ити бўлса ўша бахтиёр

    yusuf_juma.jpgКимда ити булса уша бахтиёр
    Канча итинг булса шунча дустинг бор.
    Одам боласидан вафодор чикса
    Сакни яратмасди Ҳақ—Парвардигор.
    9.02.04.

    Богингга бахор хам хавас килади
    Умр бу бир куни хазон елади.
    Итинг йук, эй нодон, кабринг устига
    Юракдан кон тукиб ким хам келади.
    10.02.04.

    Хоинлик кахратони миллатни хазон килди
    Туркистон деб аталган дунёни талкон килди.
    Карвонлар бесанокдир бари саробга борар
    Боиси хаммасига шайтонни сарбон килди.
    10.02.04.

    Кузларим коп-кора селга хизматда
    Карогим денгизга, кулга хизматда
    Юрагим ишк деган, хар зарра куми
    Юлдуздай чуг булган чулга хизматда.
    11.02.04.

    Нодон элни хашакдан хам ясаб булади
    Захда ётган кесакдан хам ясаб булади
    Хамма жойни тозаловчи беш-олти милён
    Эски-туски куракдан хам ясаб булади.
    11.02.04.

    Пашшаларнинг навосини наво деб булмас
    Тунгизхона хавосини хаво деб булмас.
    Дунё менинг дастимда, дер жохил хукмдор
    Жохил элнинг подшосини подшо деб булмас.
    11.02.04.

    Уммонни курганман уммон кузимда
    Осмонни курганман осмон кузимда
    Курганим кузимдан чикмайди асло
    Афсус, то хануз йук инсон кузимда.
    10.02.04.

    Инсон куп юклардан булгандир холос
    Имонни иргитди адамга шоввоз.
    Мехр мухаббатни ташлаб юборди
    Факат корин билан колгандир холос.
    10.02.04.

    Уммоннинг овози тошлокдан чикмас
    Осмоннинг овози боткокдан чикмас.
    Юсуф буламан деб чиранма, ракиб,
    Юракнинг овози тирнокдан чикмас.
    10.02.04.

    –Нечун юрагингда ханжардир гумон
    Дустларга ишонгин дустингга ишон.
    –Асли ит булганда ишонар эдим,
    Афсус асли инсон, наслидир инсон.
    12.02.04.

    Узидан кахрамон ясамокчи у,
    Куёндан арслон ясамокчи у,
    Тарихга кирмокчи фидойи булиб
    Вох, тупикдан уммон ясамокчи у.
    12.02.04.

    Қурумдай тоза дил факат инсонда
    Қурумдай тоза кул факат инсонда
    Қурумдай тоза йул факат инсонда
    Қурумдай тоза эл факат инсонда.
    12.02.04.

    Йигитнинг бошини ёролмайди тош,
    Осмон куласа хам булмайди одош.
    Ва, лекин бир дамда тупрок килади
    Узининг кузидан тукилган бир ёш.
    12.02.04.

    Бошин оташидан вужуди куйди,
    Ҳақгуй « мени эзган дардисар» дейди
    О дустим, бу савдо узок уртамас
    Кутиласан элинг бошингни ейди.
    11.02.04.

    Менинг ёрим вафодор—ракибимга вафодор,
    Дустларим вафодордир, ганимга вафоси бор.
    Ахли олам содикдир, хиёнатга содикдир,
    Вафодорликдан кайга кочайин, Парвардигор.
    12.02.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz