Ризобек Среда, 2025-06-25, 16.21.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 27 » Мулоҳаза
    12.59.06
    Мулоҳаза
    Халқ буюммаску, ё...

    Унда-бунда баъзи сиёсатчиларнинг (агар уларни сиёсатчи деб атаб бўлса ) "халқим", "менинг халқим" деган сўзларига кўзим тушиб қолади.Айтмоқчиларим шахсий мулоҳазаларку, лекин ўша "халқим" деяётган кимса айтаётган сўзидан демократлик, жонкуярлик даъво қилаётган эсада аслида худбин кимсадай таассурот уйғотади.Нега деган савол туғилади албатта.

    Халқ бир буюммаски "халқим" дейилса.Демак ҳалиги одам халқни ўзининг бир буюми сифатида менинг деяптими ё айтаётган сўзига масъул эмаслигиданми?

    Уку майли, ё худбинлигидандир ё саводсизлигидандир халққа нисбатан буюмдай қараётгандир.Аммо нафақат калласи катта, балки даҳолик даъвосида қалам тебратаётган ОАВ масъуллари-чи?Улар ҳам гўё унинг мулкидай оқизмай-томизмай "халқим"лаган халқумини ўйлаганнинг гапини дастурхон қилиб юборишавергани таажубли.Ё улар ҳам халқнинг бир четига гўё буюмдай  эгалик даъвосидамиканлар?

    Ўйланиб қоласанда.Менимча диктатору, диктаторчаларни ажратиб олиш унинг сўзиданоқ билиб олиш мумкинга ўхшайди.Акс ҳолда халқ уники бўлишга розими йўқми "халқим" дея ўзлаштиришни қандай тушуниш мумкин?

    Масалан, мен ҳам ўша халқнинг бир вакилиман.Ҳалиги "халқим" деяётганга мулк бўлишга розиманми йўқми?Албатта йўқ.Демак унинг халқим дейишга ҳаққи борми ё йўқми?Менимча йўқ.

    Майли, мана шу сўзларни ўқиётган ҳурматли ўқувчи ўзингиз айтингчи,Сиз ўша халқим деяётган тахткасалми, амалкасалми ким бўлса ҳам унинг буюми бўлишни истармидингиз?Ахир тирик жон қандай қилиб кимникидир бўлиши мумкин.Ҳаттоки ўзингизнинг оила аъзоларингиз ҳам сизга мулк эмаску.Фарзандингиз бўлиши мумкин, ёр-биродар ва ҳакозо, аммо мулк эмаску улар.Айниқса халқ...

    Ватандош десин, миллатдош десин, эл-юртим десин боринг ана.Лекин халқим, дейиш...

    Тавба дейман "халқим" деяётганларга қараб.Яна билмадим.Бу ҳам бир мулоҳазада.Яна ҳар ким ўзи билади-да...

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz