Ризобек Пятница, 2025-06-20, 11.02.10
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Ноябрь » 30 » Тўртликлар (6-даста)
    12.59.53
    Тўртликлар (6-даста)
    Юсуф ЖУМА

    yusuf_juma.jpgЗолимлар кулфат билан мени эггани эгган

    Ҳақдан лоф урма, номард, нафсига гарк дегайман
    Сендек кавмни эмас, итларни халқ дегайман.
    Мени сафсата билан алдай олмайсан, иблис
    Гар сени мумин деса ҳақни ноҳақ дегайман.
    14.02.04.

    Эл бошида харомхур, юрт бошида харомхур,
    Бу элдан улик яхши, бу юртдан яхшидир гур.
    Бу кавмнинг карийб хаммаси хожибобо
    Хаммаси муслимман дер, шайтонга бахш этиб тур.
    14.02.04.

    Куръон укиб, мустабид султонга умр тилар
    Муминларни улдирган замонга умр тилар.
    Ялтоки кавм—тулки,Тулкилар Маккададир
    Хажга бориб, водариг шайтонга умр тилар.
    14.02.04.

    Дахолари сигмаган юртни согинма, Бобир
    Окил кавм тугмаган юртни согинма, Бобир.
    Согинч умрингни киркди мен кочолмай юрибман
    Бобирлари йиглаган, юртни согинма Бобир.
    14.02.04.

    Хабибларимнинг кунгли душманнинг тугидадир
    Холимдан булок булган тошлар хам йигидадир.
    Дилимни кукрагимдан излама тиламан деб
    Эй ёр, тилка юрагим дустларнинг тигидадир.
    14.02.04.

    Не керак бургутга юмрон олкиши
    Шарт эмас шеъримнинг сенга ёкиши.
    Карсагингни нетай хасадгуй, шерга
    На хожат бойкушнинг қанот кокиши.
    14.02.04.

    Ганим—четдаги ганим, ололмайди жонингни,
    Дуст ёнингдаги ганим, ичолмайди конингни.
    Жонингни олади ёр, конингни ичади ёр
    Энг якин ганим деб бил, жондаги илонингни.
    14.02.04.

    Бахтинг бор экан, Бобир, Хинд сорига юз бурдинг
    Хиндистон тупрогида янги Туркистон курдинг.
    Туронда тикланганда Кўҳна Туркистон каби
    Уларни аллакачон мозор киларди, юртинг.
    14.02.04.

    Шеър нима дейсан, дустим, мен каёкдан билайин
    Тили булса суйлатгин: хун фирокдан билайин.
    Шеър не, шоир билмайди, шеърга ётлар билади.
    Суйлат: Машрабни курган дор сиртмокдан билайин.
    14.02.04.

    Зур ит бор фалон жойда, фалон жойга юз бурдим,
    Зур от бор анов ёкда, анов ёкка от сурдим.
    Зур одам бор вафодор, жанубда дегандилар
    Шимолга караб кочдим, сотмасин деб югурдим.
    14.02.04.

    Богим сен уйлаган боглардан эмас,
    Тўрт фасли кахратон, музлар айлар касд.
    Чидасанг колгин, гул, чидамасанг кет
    Бахор шохдан куркиб урмайди нафас.
    14.02.04.

    Ким деди бизларни акли нарасо
    Жахолат фанида барчамиз дахо.
    Хоинлик дарсини биздан ол дунё
    Соткинлик илмида илмимиз аъло.
    14.02.04.

    Кадам куймагил зинхор, гариб богимга эй гул
    Бахорда кайда эдинг очик эди барча йул.
    Нега келдинг кеч кузда кукарган жойингга бор
    Кайда очилган булсанг уша ерда хазон бул.
    14.02.04.

    Золимлар кулфат билан мени эггани эгган
    Мудом шотирларга ур тукмок дегани деган.
    Ситамлардан эзилиб ушалди суякларим
    Суяксиз деб ганимлар тун кун егани еган.
    14.02.04.

    Менга миннат килиб берган тузингни
    Шу билан йукотдинг ёруг юзингни.
    Тузинг мендан кайтар ортиги билан
    Каёкдан топасан энди узингни.
    14.02.04.

    Лабингни лабимга тегизма дилдор
    Боллари ёпишса очилмас зинхор.
    Иккови ораси меники булса
    Сиртмог айлар эдим жонимга пойдор.
    14.02.04.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz