Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Ноябрь » 30 » "Самарқандни соғиниб" девонидан
13.07.05 "Самарқандни соғиниб" девонидан |
Жаҳонгир МУҲАММАД
 ЮРТИМ
Сен ахир, асрлар жангоҳларида,
Оташу олимга, балогардонсан.
Сен ахир тарихнинг сангоҳларида,
Ҳаётга ёл олган улуғ карвонсан.
Қирғоқлар емрилиб суви тошгунча,
Кўзларингни оч, юртим,
Миллатнинг бардоши тошни ошгунча,
Нафратингдан қоч юртим.
Вашинтон, 1999 йил.
***
МЕНИНГ ХАЁЛИМ СЕНДА
Чучмомо дардини айтади
Онамга,
Оймомо довдираб қайтади
Хонамга,
Менинг хаёлим сенда.
Оёғим остида йиғлайди
Мунис қор,
Қоялар устида увлайди
Бўзқурт зор,
Менинг хаёлим сенда.
Деворнинг қўллари бўйнимда
Воҳ, илон,
Гўзалим ухлайди
Қўйнимда,
Хўп нолон,
Менинг хаёлим сенда.
Умримиз занжирбанд тузоқда
Хор зотан,
Сен эса кўкдан-да узоқда
Ёр, Ватан,
Менинг хаёлим сенда.
Виржиниа, 1998 йил.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|