-1-
САВОЛ: Ислом
Каримовнинг ўзи Ўзбекистон Конституциясини ўқирмикан?
(Озодбек).
ЖАВОБ: Конституция сўзидаги “К” ҳарфини у баъзан
“Х” билан, баъзан эса, “Қ” билан алмаштириб ўқиса керак.
-2-
САВОЛ:
Ўзбекистон Конституциясига нега биров назар ташламайди?
(Искандар).
ЖАВОБ: Бу брошюра ертўлада чанг босиб ётгани
учун. Уй тозаланганда у ҳам тозаланса, кейин унга биров назар ташлаши
мумкин.
-3-
САВОЛ:
Сизни Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 15 йиллиги билан табриклашим
мумкинми? (Фахри).
ЖАВОБ: Йўқ ! Чунки қабул қилинганда унга
уч киши қарши овоз берган ва бири мен эдим.
-4-
САВОЛ:
ОБСЕ раислиги Назарбоевга насиб этгани Каримовни ёндираётган бўлса керак? (Ёш
сиёсатчи).
ЖАВОБ: Югурганники эмас, буюрганники!
-5-
САВОЛ:
Наҳотки Ўзбекистондаги зулм абадий бўлса? (Хуршид).
ЖАВОБ:
Зулм вақтинча, аммо “меъроси” абадий.
-6-
САВОЛ:
Нега биз ҳақ сўзни айтишдан қўрқамиз? (Насиба).
ЖАВОБ: -Ҳақ
сўз дор тагида бўйинга илинган арқонга ўхшайди. Айтмасангиз бўғиласиз, айтсангиз
ҳам бўғиласиз. Танлов ўзингизда. Айтиб қолинг!
-7-
САВОЛ:
Андижонда Бобур ҳайкалини Бобур майдонидан бошқа жойга кўчиришди. Бунга нима
дейсиз? (Абдураззоқ).
ЖАВОБ:
Бу майдон қонга
бўялди…
-8-
САВОЛ: Сайловдан кейин нима бўлади?
(Ўзбек).
ЖАВОБ: Газ камайиб, нархлар ошса керак…
-9-
САВОЛ:
Каримовнинг ёши 70 га етиб ҳам нега бу қадар тахтга ёпишиб қолди!
(Адҳам).
ЖАВОБ: Унга кимдир “Агар президент сифатида
ўлсангиз шаҳид бўласиз, жаннатга кирасиз” деб айтган бўлса керак.
-10-
САВОЛ:
Бизнинг халқимиз қачон кўчаларга чиқади? (Ориф).
ЖАВОБ:
Бизнинг халқимиз зотан кўчаларда. Қачон уйига қайтади
десангиз-чи?!