Шоир Юсуф Жуманинг ўғли Машраб яна қамоқда
Бобур Холиқназаров, “Туронзамин” мухбири
Таниқли шоир Юсуф Жуманинг айтишича, Қоркўл туман миршаблари куни кеча унинг ўғли Машрабни яна ушлаб кетишган ва кўрсатишмаяпти.
Маълумки, шу йилнинг 25 июл куни Коракул туман ИИБ ходимлари Юсуф
Жумаевнинг бир кўзи ожиз ўғли Машраб Юсуфжон углини камокка олишганди.
У Коракул туман Марказий поликлиникасида 2-гурух ногиронлиги буйича
курикдан утиб даволанаётган вактида ИИБ ходимлари роса калтаклашган ва
машинага босиб олиб кетишганди. Унга бировнинг молини угирлаганлик
айбини куйишганди.
Холбуки, ИИБ ходимларининг тазйики остида тухмат килган даъвогарлар
аризасини кайтариб олишган ва Коракул туман қонун идораларига талабнома
ёзиб, имзоларини давлат нотариал идорасида тасдиклатиб юборган эдилар.
Коракул туман прокуратураси, ИИБ ва уларга курсатма берган МХХ шарманда булган эдилар.
Бухоро вилояти Қоракўл туманининг Човли қишлоғида яшаб ижод қилувчи
таниқли шоир Юсуф Жуманинг 25 июлда қамоққа олинган ўғли 14 август куни
суд залидан озод қилинганди.
Энди уни қидирилаётган онаси Гулнора Олтиева ва акаси Алишерни топиб бериш учун қийнаётган бўлишлари мумкин...
|