Юсуф ЖУМА
Нега зўравонларни, террорчиларни ҳимоя қилаяпсизлар?! Террорчиларни ҳимоя қилган террорчилар эмасми?!
Қоракўл туман Прокурорига
Нусхаси: АҚШ ва Европа мамлакатлари элчихоналарига .
Нусхаси: Оммавий ахборот воситаларига
Қоракўл тумани «Човли» қишлоғида яшовчи Юсуф Жумаев томонидан
Т а л а б н о м а
Нега Наргизанинг уйига бостириб кирган, Наргиза ва қизини зўрламоқчи бўлган икки кимса жабрланувчига чиқарилди?!
Нега ўзини ва қизини ўз уйида ҳимоя қилган, Наргиза тан олган ҳаракатни жиноят демоқдасизлар?!
Нега Наргизанинг уйида бўлган воқеани кўчада бўлган воқеа деб сохталаштирдинглар?!
Буларнинг бари ўғлим Машрабни ҳибсга олиш учун фитна эмасми?!
Нега бу ишни Машрабга қарши аввал ҳам фитна уюштирган терговчи Муҳаммадиев Жалолга бердинглар?!
Нега Наргизанинг уйига бостириб кирган, Наргиза ва вояга етмаган
қизини зўрлашга уринган зўравонлар жабрланувчию, воқеа содир бўлган
жойда бўлмаган ўғлим қамалди?!
Нега зўравонларни террорчиларни ҳимоя қилаяпсизлар?! Террорчиларни ҳимоя қилган террорчилар эмасми?!
Бу фитнани Сизларнинг, Сизлар хизмат қилаётган зўравонларнинг
бесаноқ ноқонуний ҳаракатларини дунёга фош қилган, террорчиларга
мухолиф бўлган Юсуф Жумаев ва унинг оиласига нисбатан навбатдаги
террордир, сиёсий фитнадир.. Ўғлим Машрабнинг дарҳол озод қилинишини
талаб қиламан.
Акс ҳолда бутун жавобгарлик Сизларнинг бўйнинггиздадир. Кунлардан
бир кун Саддам Ҳусайн ва тўраларидек қонун олдида жавоб берасизлар.
Юсуф Жумаев.
6.12.07
|