Бобур Холиқназаров, “Туронзамин” мухбири
Биз ҳозиргина Бухорога телефон қилиб, Юсуф Жума оиласи пикет қилаётганини ўргандик.
-Биз бугун диктатор Каримов истеъфоси талаби билан пикет ўтказишни бошлаб
юбордик. Бу пикетни Машраб озод қилингунга қадар давом эттирамиз,-деди таниқли адиб .
Маълумки, 4 декабрь куни соат кундуз тўртлар атрофида Қоракўл туман
ИИБ ходимлари шоир Юсуф Жумаевнинг ўғли Машраб Юсуфжон ўғлини ҳибсга
олганди.
-Кеч соат 22 ларда Машрабнингт ҳибсга олинганидан хабар топиб Ички
ишлар бўлимига бордик,-дейди шоирнинг катта ўғли Алишер.- Бошлиқ Усмон
Ҳалимов менга “Машрабнинг ар ўтказиляпди, оила аъзолари билан учрашувга
ҳам қўйишмаяпди. ҳеч қандай айби йўқ, уни гувоҳ сифатида олиб келишган,
тергов қилиб қайтариб юборишади, ҳозир олиб кетасизлар” деди.
Бу хабардан кейин 5 декабрь куни кундуз 3 00 га қадар ИИБ биноси олдида кутиб ўтирдик. Бироқ ҳеч қандай натижа бўлмади.
5 декабрь куни маълум бўлишига қараганда Наргиза исмли аёлнинг уйига
бостириб кириб Наргиза ва унинг вояга етмаган қизини зўрламоқчи бўлган
икки зўравонга Наргиза ўзини ҳимоя қилиш мақсадида ўз уйида жароҳат
етказади. Зўравонлар касалхонага келганда ИИБ терговчиси Жалол
Муҳаммадиев касалхонага келиб:
-Бизнинг айтганларимизни қилмасанггизлар Сизларга ЎЗ ЖК нинг 118
моддасига асосан жиноят иши қўзғатамиз. Менга жароҳатни эркак киши
етказди деб турасизлар, Машрабни кўрсатасизлар. Шундай қилсанггизлар
Сизлар жабрланувчи бўласизлар ва жазодан қутулиб қоласизлар, Агар аёл
кишини кўрсатсанггизлар ўз жиноятларингни тан олган бўласизлар, - деб
айтади.
Шундан кейин зўравонлар Машрабга туҳмат қилишади. Воқеа содир
бўлишидан илгари қамоққа олинган Машрабга милиция ходимлари у қилмаган
жиноят билан иш очадилар. Наргиза исмли аёлнинг эса “Мен ўзимни ҳимоя
қилиш мақсадида бу ишни ўзим содир қилганман” деган кўрсатмасига ҳеч
ким эътибор бермайди.
Ҳозирги кунда Машрабни қийноқлар билан илгари ҳам тергов қилган Жалол Муҳаммадиев яна сўроқ қилмоқда экан.
Шоир оиласи Машрабни сайлов олдидан қамашларининг ўзиёқ бу ишнинг сиёсий эканлигини кўрсатишига урғу бермоқда.