Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.39.39
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 28
    Гостей: 28
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Декабрь » 8 » СИЗ НИМА ДЕЙСИЗ?
    01.57.22
    СИЗ НИМА ДЕЙСИЗ?
    Каримовни Гаага судига тортиш керак

    Каримов тахтга келгандан буён инсоният бошига ёғдирган ва ёғдираётган балоларга қараб туриб кўп марта:"мана шу золим Каримов соғлом бўлмаса керак" деган ўй кўнглимдан ғоят кўп бор ўтган.

    Фалон вақтда фалон, пистон пайтда пистондақа дея санаб ўтирилмаса ҳам ҳаммага аён унинг жиноятлари.Айниқса ҳеч қандай қонуну қоидаларни тан олмайдиган бу диктаторлар отасининг яқинда ўзини қайта сайлаб олиши унинг ҳақиқий шайтоний башарасини янада очиқроқ кўрсатди.

    Шу бугун яна Ўзбекистондаги Ватандошлар билан гаплашдим.Яна юрак қўймайди-да, Ўзбекистонда қандайдир бир мўъжиза рўй берса-ю, ўзбек халқи ёруғликка чиқса, деган илинж бўй кўрсатаверади.

    Тўғрисини айтганда таниган-билган кишиларимдан сайлов ҳақида сўрашга ҳам истиҳола қиладиган бўлиб қолдим.Барибир суҳбатлар чоғи сабрим чидамай яна сўрайман: "Сайлов нима бўляпти?"

    Жавоб ҳар гал деярли бир хил:"сиз ёдимга солмасангиз сайлов бўлиши эсимда ҳам йўқ.Ўзини-ўзи аллақачон сайлаб бўлдику у ер ютгур" ва жавоб ортидан билмадим қандай таъриф тўғри келадикуя, ички бир аламми, истеҳзоми ё дард тортаётган кишининг хўрсиниғидай ички туғён сезилиб туради.

    Биз бу ёқда туриб: " бир халта уннинг баҳоси 50 минг сўмга чиқди ", дея хабар ёзаётган чоғимиз у ёқда бу нарх 55 АҚШ долларига кўтарилганидан бехабарлигимиз маълум бўлади.

    Биз нечоғли тезкор деб ҳисоблаётганимиз интернет тармоғи Каримов зулми-ю унинг жинояткорона ҳатти-ҳаракатлари олдида ортда қолаётганидан лол қоласиз.

    Бугун Ўзбек геноциди бошида турган зулмбош Кармиовнинг зулмларини санаб ўтириш беҳуда назаримда.

    Ғарбдан нажот сўраб юришларни қўяверасиз.

    Энг таажаблунарлиси, аллақачон ер юзидаги барча инсонпарвар, демократик ҳисобланувчи давлатлару ҳалқаро идораларга маълум бўлган диктатор Каримов нега ҳанузгача тахтда бемалол ўтириши тугул жиноятларини давом эттиришига томошабин бўлиб туришганлигидадир.

    Ахир бу баттол Каримовнинг танобини тортиб, ёвузликларига чек қўйиш учун нега диктаторлар тортилган Гаага халқаро харбий трибунали судига тортилмаяпти?

    2005 йил баҳор ойларида беш юз киши атрофида имзо чекиб қонуний асосларда бўлсин дея Ўзбекистондаги судлардан тортиб то Гаага трибуналига қадар ариза билан мурожаат этдик.

    Шикоят-ариза шунчаки ёзилган йўқ.Унда бу золим Ислом Каримнинг ҳамма жиноятларини даллилар билан келтирдик.Таажаблунарлиси на у, на бу мазмунда жавоб хати олдик.Ахир аллақачон эдику унинг жиноятчилар қора курсисида ўтириб, муносиб жазосини олиши.

    Баъзи юқори доираларда бўлганда албатта шу ҳолат хусусида гап очилади.Улар эса ҳеч уялмай, Ўзбекистон билан иқтисодий манфаатлари борлиги учун муносабатлари бузилишини итсамасликларини яширишмайди.

    Аммо тўғрисини айтиш керакки, инсон ҳақлари ҳам шу муносабатларданда муҳимроқ деб қўйишади.Тамом.Айтилади-ю, аммо бу қуруқ гап ҳолича қолаверади.

    Бугун менимча ҳамма Каримовни Гаага ҳалқаро ҳарбий трибуналига келтирилиши талаби билан бир овоздан чиқиш керак.

    Кўпчилик хабарларга умид қилишга ишонилса, гўё мухолифат орасида қандайдир яқинлашув, муносабатлар илиқлашуви юзага келаётгандай гўё.

    Агар бу муносабатлар янада жипсроқ ҳаракат тарзига айланса кўп ўтмай диктатор Каримов қора курсига ўтириши мумкин.

    Фақат бунинг учун демократия тарафдори бўлган ҳамма бир куч, бир муштга чинданда айланиши керак.

    Албатта бу жуда кўп бор такрорланган эски , даққи гап дейдиганлар талай топилади.Лекин бундан бошқа йўл йўқ эди, бундан бошқа бугун ҳам йўл йўқ.Фақат уни тан ола билиш керак.

    Ризо Обид.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz