Ризобек Понедельник, 2025-07-21, 02.42.08
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Декабрь » 8 » Бугуннинг гаплари
    13.22.03
    Бугуннинг гаплари
    Булбулни соғиб, сутини ичишяпти-ми?

    Ўзбекистондан хабарларни ўқиб ё эшитиб на кулишни биласиз, на куйишни.Зулмкор ва унинг маддоҳлари туну кун мамлакатда иқтисодиёт гуркираб, халқнинг фаровонлиги кун сайин чароғонлашиб кетаётганидан лоф уришади.Уларнинг бу лофларига ҳеч ким ишонмай қўйганига анча бўлиб қолган.

    Лекин сўнгги хабарлардан бири одамнинг бир томондан кулгусини қистатса, яна бир жиҳати билан куюнтиради.

    ОАВлардан бирининг хабарига кўра Ўзбекистондаги Capital Bank раҳбарияти яқинлашиб қолган Каримов Президентлиги муддати узайтирилиши расман сайлов ниқоби билан ўраниши ва Янги йил муносабати билан ходимлари маошини нақд 100 килодан картошка тарқатиш орқали тантанали тарзда якунлаган.Ана энди банк ходимлари то қулупнай пишиғигача 100 кило картошкани бола-чақалари билан куйдирибми, пиширибми ейишаверади.

    Кулсангиз ҳам майли, куйсангиз ҳам майли.Чунки пул ғазнаси ҳисобланган банкда маош учун маблағ бўлмагандан кейин бошқа соҳалардагилар нима қилишсин?!

    Сентразия деган бир интернет тармоғини ҳеч иккиланмай Гиннесснинг рекордлар китобига киритилса бўлаверади.Нимага десангиз унга кўра Марат Зоҳидов деган бир кимсанинг ибтидоий мақоласи эълон қилинган.Нега ибтидоий десангиз, гап шундаки муаллифнинг қалами билан иншо этилган "ижодий дурдона"си гўё 1950 йилларда ёзилгану ҳозиргина эълон қилингандай таасурот уйғотади.Унга кўра эмишки Ўзбекистоннинг ҳар томонлама гуллаб-яшнашида Русиянинг роли беқиёс эмиш.Ё, тавба...

    Ахир ўриснинг мужиги оёғига латта боғлаб юрган кезларда бизнинг ота-боболаримз қайиш этик кийишгандику.Ана энди кулсангиз ҳам майли, куйсангиз ҳам майли.

    Мана энди айниқса кейинги пайтда тингловчиларини ҳайратга солаётган Би-Би-Си радиусига қаранг.Антиқа эшиттиришлар.Тинглай туриб Ўзбекистондаги "Водий садоси" номли кунгилхуш радиосини тингламаяпманми деб иккиланиб қоласиз.

    Би-Би-Си чиларга Ўзбекистондан меҳмонга таклиф қилиш учун артист Камолиддин Раҳимовдан бошқа одам қуриб кетган.

    Би-Би-Си чилар кейинги гал "Онам дерман" ашуласи билан Олмахон Хайитовани меҳмонга чақиришсаку, дея умид қилсангиз ажабмаски орзунгиз рўёбини кўрсангиз.

    Хуллас Ўзбекистонда бугун чумчуқни соғиб сутини ичишяпти деган хабарни эшитсангиз ҳам ажабланманг.Чунки оддий қаламкаш террорчи, оддий деҳқон Каримовни ағдариб ташламоқчи бўлди, дейилган хабарларнинг олдида чумчуқ ё булбулни соғиб сутини ичишяпти дейилса нима қипти?

    Ризо Обид



    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz