Ризобек Понедельник, 2025-06-23, 11.11.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Декабрь » 8 » Бугуннинг гаплари
    19.37.50
    Бугуннинг гаплари
    Наманганнинг Чорсу бозоридан репортаж

    Бугун Ўзбекистонда Конституция куни эканидан деярли кўпчиликнинг хабари йўқлиги учун ҳам одатдагиданда бозор гавжум.Ҳамма бир-бирини алдаш билан оввора.

    Учар савдогарлардан бугунги бозор учар қандай бораётгани билан қизиқдик.Улардан бири бундай деди:

    -Эрталабдан то тушликка қадар таомилимизга кўра узоқ туманлардан келганларни алдаб-сулдаб молларини арзон нархда сотиб олишга киришамиз.Тушдан сўнг шаҳардагилар бир-бировимизни алдашга бошлаймиз.Бугун айниқса бозор гавжум.Чунки эшитишимизга қараганда бугун қанақадир чет эл ташкилоти вакиллари текинга туршак улашармиш.Қаранг, ҳов ана миршаблар ҳам қўлларини белларига тираб уларнинг пайдо бўлишини кутиб туришибди.

    Аммо баъзиларнинг айтишича ўша айтилаётган чет ташкилот улашадиган туршак тишнинг кавагида қолиб кетадиган даражада оз эмиш. У ташкилотнинг бу ердаги вакилларининг ўзлариям оч эканлар.Шу сабаб ҳам у ёқдан ажратилган туршакни бегона қилишмайди дейишяпти.

    Унинг бозордаги одатдагидан кўра анча гавжумлик сабаби ҳақида айтганларига миннатдорчилик билдириб, бошқа бир суҳбатдошимизга юзландик.

    -Кечирасиз, анави олабайроқ кўтарганлар кимлар?

    -Э, хабарингиз йўқми, бурноғи йили "Серқуёш Ўзбекистон"ми деган қандайдир мухолиф бир фирқами ё ташкилотми тузган Санжар Умаров уч кунча Амриқода бўлиб демократ бўлиб қайтганди.Кейин Каримов опподага ( Наманган шевасида оподда бу - бобони англатади - изоҳ муаллифники) демократиядан карнай чалишни ўргатаман деб яқинлашганди зиндонга ташладила оподда.Ўша Санжар Умаров деганлари ҳалиям "Озодлик" радиоси мухбири Сарвар Усмоннинг хабарига кўра қамоқхонада қоғоздан карнай ясаб чалиб ётганмиш.

    Яқинда бошқа бир қандайдир мухолиф ташкилотми-е ё фирқами ҳарқалай тузилганмиш.Унинг каттабоши ҳамма Ўзбекистон ҳокимлари-ю оподда билан ошна бўлиб, байрам қилгани чиқармиш.Мухолиф билан оподданинг бу галги муросаси нима билан якунланади одамларга қизиқда.Шу учун ҳамма бозорда.

    Ҳа, Ўзбекистоннинг Наманган шаҳридаги Чорсу бозорини айланар эканмиз, одамларнинг кўзларига боқиб "Туронзамин" сиёсий латифалари ёдга тушди.

    Бозордагиларнинг Конституция куни муносабати билан кўзёшлари тинмаётганди.Хурсандчиликданмикан десак, афсус унақа эмас экан.Чунки яқинлашаётган йилдан яна зулмбош Каримов қаҳатчиликни кучайтиришидан экан.

    Ҳа, майли ишқилиб айтинг-айтинг анави ҳукумат билан байрам қиламан деган мухолифбош ҳам у ёққа кетиб қолмасинда.Бўлмаса у нимадан карнай ясаб чалади?

    Репортажни телефон орқали Ризо Обид ёзиб олди.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz