Ризобек Суббота, 2025-06-21, 23.26.53
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Декабрь » 10 » 2007 йил сайлови
    09.43.28
    2007 йил сайлови
    Дайди Президент бўлмоқчи

    Ўзбекистонда Президент сайлови бўлармиш деган миш-мишни тарқатиб найранглар кўрсатаётган Каримов ўйини ватандошларнинг кўпчилигини сайлов ҳақида истаса-истамаса ўйлата бошлади.

    Айниқса аллақачон оти бору ўзи йўқ сайлов ва унда тахтга минишга орзуманд бўлганларнинг уринишлари беҳуда эсада чиқмаган жондан умид, деганларидай типирчилаб ётишибди.

    Ўрисияда ҳам кўлами жиҳатидан Каримовнинг сайловлар ўйинига ўхшаш найрангбозлик катта томошага айланадиганга ўхшайди.

    Собиқ Иттифоқ республикаларга оталик жиловини маҳкам тутган Ўрисия Марказий Сайлов Комиссияси Раиси Владимир Чуровнинг "Интерфакс" ахборот агентлигига берган маълумотларига кўра ўзини ўзи Президентликка номзодликка илгари сурмоқчи бўлганлар орасида яшаш жойининг тайни йўқ, исми шарифи қандайдир Иван Серий деган дайди кимса ҳам борлиги айтилади.

    Дайди Иван Серийдан ташқари МСКга яна 20 номзод ўз қоғозларини узатишган, лекин аризаларни тўғри расмийлаштирганлар 12 киши холос.

    Улар орасида Халқ Демократик Иттифоқи Партияси (НДС) лидери Михаил Касьянов, мухолиф сиёсатчи, ўша машҳур шахматчи Гарри Каспаров, машҳур ГКЧП аъзоси Олег Шенин ва радикал Николай Курьяновичлар бор.Шунингдек Татьяна Постнова, Людмила Шевалдишева ва Надежда Аленбаева деган аёллар ҳам бор.

    Ўрисия Президентлик сайлови ўйинлари Ўзбекистонникига анчайин ўхшашликлар бор.

    Фақат битта яқол кўзга ташланадиган фарқи шуки Ўзбекистонда Президентликка номзодини қўйган дайди Каримов аллақачоноқ тахтга ўтириб олган ва ҳали вери ундан тушмоқчи эмас.

    Миллионлаб ўзбекистонликлар ва уларга қўшилиб узоқ-яқиндаги бошқа мамлакатларда яшовчи демократия тарафдорлари "Йўқол Каримов, истеъфо бер Каримов, ер ютсин сени Каримов" дея шиорлар билан чиқиб ҳайдашса ҳам у кўзларини мўлмайтириб тахтда ўтиришда давом этяпти.

    Ҳа, итни кет деса кетади, аммо Каримов тахтдан кетмайди.Ҳатто "отанг тирилиб келармиш тахтдан кетсанг" деб кўрингчи кетармикан.Йўқ, барибир кетмайди.Нима жавоб беради дейсизда.Каримов ўшанда ҳам: "Ота, узун-қулоқ гапларга қараганда тирилиб келмоқчи экансан, овора бўлиб ўтирма, яқин орада ўзим етиб бораман олдингга" деса керак.

    Ўзбекистон дайдисининг ўрис дайдисидан фарқи шу холос.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz