Конхур подшоларни куп курган дунё
Ким доно, ким ахмок деб, болам булмагин гирён
Бу юртда окил билан, нодонни фарқлаш осон.
Ким пиёда, юпундир, демак ушадир окил
Ким отда, тайёрада—демак ушадир нодон.
28.02.04.
Шоир халқнинг юраги,
Ботирлари суяги.
Окиллари конидир
Жохил кисми тезаги.
27.02.04.
Эл товукдек битлаган
Катта-кичик кетлаган.
Эхтиёт бул копади
Салтанати итлаган.
27.02.04.
Согинч йукол, бу кавм согинишга арзимас
Бунча синдинг, дил, дунё бир синишга арзимас.
Жонон булиб куринган шайтондир ушбу олам
Бу шайтонни яратган сигинишга арзимас.
27.02.04.
Булбулга дилбар овоз дилбар гулдан келади
Шоирга гамли газал тилка дилдан келади.
Ажал кукдан келмайди, Кукдан юксак, кукдан пок
Пойлар изида ётган кирк кокилдан келади.
27.02.04.
Уч бора хосил олар еридан яхши дехкон
Яхши эркак хам шундок, томорка—ёри—жонон.
Хокимга юборади амалкурси олади
Подшога юборади олади катор нишон.
27.02.04
Сенинг кокилларинг—умрим тунлари
Сенинг ёнокларинг—умрим кунлари.
Куксим кукидадир тун хам, кундуз хам,
Гузал уфклари—калбим хунлари.
28.02.04.
Кулингни тутишга муносиб кул йук.
Дилингни беришга муносиб дил йук.
Менинг шеърим каби бахтсизсан, гузал,
Шеъримни укишга муносиб эл йук.
28.02.04.
Болаларинг бир этак, неваралар бир этак,
Кон кариндош зиёда, хабибларинг туман лак.
Лек ёлгизсан, унутма, ажалинг келар чогдан
Аввал сезиб, бузлаб, увлашга дуст—ит керак.
28.02.04.
Хазил
Дил утини килмасдим ошкор
Айтмасдим хеч кимга сир асрор.
Пухта эдим бу дунёда куз
Очмасимдан илгари,эй ёр.
29.02.04.
Уйлангин туну кун куйнингда илон
Хаётингга захар булади зиндон.
Морбаччалар тугар улар куймаслар
Гурингни ин килиб, гурда хам омон.
28.02.04
Углини улдирдилар буйнига ташлаб аркон
Дедим:ота бошлайди зулмга карши исён.
Номард падар дер: барча фарзандимни улдиринг
Факатгина рамаки жонимга беринг омон.
28.02.04.
Конхур подшоларни куп курган дунё
Одамхур подшо хам утгандир аммо.
Асло курган эмас халқхур мустабид,
Букун юртни сурар халқхур бир юхо.
28.02.04.
Кип кизил бол томар юзинг олингдан,
Кондек бол томади лабинг болингдан.
Дунё курган эмас коп-кора болни
Коп-кора бол томар кора холингдан.
28.02.04.
Бу гул, бу тикан дема, бу яхши, бу бад дема
Бари инсон боласи, курмол илондай хамма.
Биридан кочсанг урён, бошкаси чакар аён.
Хаёт нима таъзия, шеър не таъзиянома.
28.02.04.