Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 11.00.30
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Декабрь » 10 » Сиёсий латифалар
    12.46.22
    Сиёсий латифалар

    КИРДИ-ЧИҚДИ


    Алдаркўса ўпкани қучоқлаб югуриш марафонининг Самарқанд бекатига етиб келди. Нафасини ростлаб олиб, сайловчиларга юзланди׃
    -Аввало сизга мамлакатимизнинг кирди-чиқдилари ҳақида гапирсам… Кейин чет элга кетиб қолиш туфайли кўпайган кирди-чиқдилар ҳақида тўхталсам.. Ундан кейин… Ҳа, дарвоқе, сайлов куни байрам қилинглар, ўзингизни кирди-чиқди ишларингиз билан банд бўлинглар, овора бўлиб сайлов участкасига бориб, вақтингизни сарфлаб юрманг,-деди.
    -Бораман, битта ярим адашиб келиб қолганга “Қани ичкарига чиқинг!”, “Қани ташқарига киринг!” деб тураман,-деди бир сайловчи.
    -“Ичкарига чиқинг!” эмас, ичкарига киринг , “Ташқарига киринг!” эмас, ташқарига чиқинг бўлади,- деб тузатди уни ёнида турган ўғли. Отасининг жаҳли чиқди ва׃
    -Эй, жўжахўроз, кирди-чиқди қандай бўлишини сен яхши биласанми ёки ул зотми?-деди. (turonzamin.com).

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz