Ризобек Пятница, 2025-06-20, 05.48.20
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Декабрь » 10 » Золимнинг зулмлари
    16.18.08
    Золимнинг зулмлари
    Юсуф Жумани калтаклашди

    Бобур Холиқназаров, “Туронзамин” мухбири
    8-9 декабрда Қоракул туманида пикет қилган Ўзбекнинг миллий шоири Юсуф Жума ўғиллари Кодирий, Бобурлар билан бирга машинада “Диктатор Каримов” Истеъфо бер! кет! деган шиорни кутариб, Бухоро вилоятининг учта туманида Олот, Жондор, Коракулда куча юриши килган ва ҳужумга учраган. Бу ҳақда шоирнинг фарзанди Алишер Юсуфжон ўғли бизга қуйидагиларни билдирди׃

    -Укам Бобур бошкараётган машинага 20 О 77 47 нексиа русумли Ок машина хужум килган. Дадам ва укамларни калтаклаган. Фотоаппарат ва бланкаларни йиртиб ташлаганлар. Ок нексиани ИИБ ходими Гайрат Киличов бошкараётган экан. Дадам ва укамларни калтаклашган бўлишсада, барибир улар хозир сайлов кунига кадар машинада куча юриши килиб Диктатор Каримов Истеъфо бер! кет! деган шиорлар билан Тошкентга караб йулга чикмокчилар.

    Хозирги кунда Машрабни Коракул туман подвалидан олиб Бухоро шахридаги Отбозор турмасига келтириб ташланган.

    Кийноклари билан ном чикарган Отбозор турмасидаги кийнок усулларини , кийнокларга СНБ томонидан турма бошлиги уринбосари килиб куйилган Отабек Бадалов бошчилик килишини Машраб бутун дунёга фош килган эди. Машраб хозирда кийноклардан таниб булмас ахволда эканлиги сабабли бизга учрашув хам беришмаяпди.

    Маълумотларга караганда, Наргиза Хамроева исмли аёлни хам ИИБ ходимлари хибсга олган.

    Бухоро вилоят телеканалларида эса Юсуф Жумаевни кораловчи, тухматлардан уюштирилган курсатувлар берилмоқда. Телевединияда ИИБ ходимлари жабрланувчи деб айтилаётганларнинг боскинчилик килиб Наргиза Хамроева уйига борганини хам тан олишган, бирок уларга хеч кандай жиноят иши очилмаган.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz