Каримов - Юсуф Жума хонадонига қуролли уруш очди
Алишер Бедил ТУРК
Энг дахшатлиси кеча кечкурун булди.
Коракул туман ИИБ ходимлари ва МХХ дан тузилган юз кишигга якин гурух Юсуф Жума уйига харбий техникалар билан куролланиб борган.
Уйдан 10 декабрь кечкурун соат 21 00 лардан 11 декабрь соат 2 00 ларгача тинимсиз ук овозари эшитилиб турган. Бухородан олган маълумотимизга караганда Юсуф Жуманинг ўғли Алишер қуйидагиларни айтди:
Хонадонимиздаги итлар ҳам отиб ташланган.
Бизнинг оила аъзоларимиз хам отиб ташланган ёки барчаси олиб кетилган булиши мумкин.
Коракул туман ИИБ эса бутун оиласи билан кочиб кетди деб гап таркатган.
Кутилмаганда бостириб келган булса юз киши кулидан уйдагиар кандай кочиб кутулади.
Хозирга кадар уй куршовда ушлаб турилибди. Уйдаги менинг компютерим ва бошка электротехника апаратларим, дадамнинг кулёзмаари, шунингдек Дадамнинг кутубхонасидаги китоблар, пуллар телвизорлар, нимаики булса барчаси таланган.
Мен хавотирдаман. Уйдагилар кириб ташланган булиши хам мумкин.
Олохдан тилагим эса хакикатда кочиб кутулган булсинлар.
ИИБ идоралари ва барча постларга, бизнинг барча оила аъзоларимизнинг суратлари ёпиштирииб кидирув эълон килганлар. Мен хам яшириниб юришга мажбурман. Телефон номерим: 590 67 20.
Таҳририятдан:Почтамизга келиб тушган шоир Юсуф ЖУМА оиласига Каримов томонидан уюштирилган қуролли хужум ҳақидаги бу хабар нечоғли даҳшатли эканини англаган ҳолда унинг чин воқелик ёхуд йўқлиги хусусида аниқлашнинг имконияти бўлмаяпти.
Аммо Каримов режими аввалдан Юсуф Жума оиласига бу каби қуролли хужум уюштириши ҳақида айтиб келарди.
Шу боис бу даҳшатли қуролли хужум ҳақидаги хабарни эълон қилдик.
|