Ризобек Пятница, 2024-11-15, 02.16.08
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 15
    Гостей: 15
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2007 » Декабрь » 12 » Бугуннинг гаплари
    20.41.52
    Бугуннинг гаплари
    Муюлишдаги ботирлар

    Аҳён-аҳёнда унда-бунда даҳолик давосидаги кишиларни пана-пастқамлардан туриб гўё ботирдай гап писсилатишига назарим тушиб қолади.Бундайларга беихтиёр эътиборим тушиб қолганда қандайдир тоза бўлмаган нарсани босиб олгандай кўнглим хижил бўлади.

    Бундайларни “Муюлишдаги ботирлар” сирасига кирувчи кимсалар деб қўяман.Чунки улар энг асосий мақсади халқум тўлдириш.Уларнинг ўзига хос жиҳатларидан яна бири шундаки, ўзларини ҳаммадан кўра ақллироқ, билағонроқ ҳис қилишида.

    Масалан бирор-бир воқеа ёхуд жараёнга нисбатан фикр билдирмоқчи бўлишдан олдин қўлларини қулоқлари ортига қўйиб туришади.Агар воқеа жараёни улар ҳаракати ё манфаатига зид келмаслиги аниқ бўлса юқорида айтганимдай муюлишда турган ботирдай ” вов” деб чиқадиларда дуч келган кишини чўчитмоқчи бўладилар.Билмаган киши бундай қилиқдан сесканиб тушиб “Астағфуруллоҳ” дея ёқасига туфлаши мумкин.

    Лекин бир ривоятдаги каби кўприк остига биқиниб олиб от ҳуркитган кимса каби бу “муюлишдаги ботир”ни билганлар эса, “ҳа, анови муюлишдан чиқди, ҳар доимги қилиғида” дея бепарво йўлларида давом этаверадилар.

    Шундай муюлиш ботирларидан бирини оз-моз биламан.Унинг қилмиш-қидирмишларидан камроқ бўлсада хабардорман.

    Ушбуларни ўқиётганларда қатор саволлар юзага келиши аниқ.Нега бу муюлишдаги ботирлар ҳақида сўз айтиб қолди деб.

    Гап шундаки, кечадан буён ўзбекнинг жасоратли қаҳрамон шоири Юсуф Жума ва унинг оиласи бошига тушаётган зулм сояси даҳшатини кўриб қолган бундай ботирлар муюлишдан чиқдилар.Улар ўзларининг муюлишда биқиниб турганларини яширишмайди ҳам.”Мана мен поф” деб чўчитишга киришдилар.

    Мен муюлишдан чиқиб турувчи бу “ботир”га қатор саволлар бериб кўрганман, лекин ундан чўчимаганим учун анчайин хафа ҳам бўлган.Энди ҳам саволлар беришим мумкин.Аммо ундан қандай жавоб чиқишини олдиндан билганим учун ҳам яна қайта сўраб нима қиламан деган мулоҳазага бораман.

    Бечоранинг шундоқ ҳам катта калласи ўз-ўзидан тормозланиб қоладиган машинага ўхшаб тормозланган, агар таъбир жоиз бўлса ўзи томонидан нўхталанган.

    Ҳикоям бироз зерикарли эканини ва қандайдир топишмоққа ўхшаб қолаётганини ўзим ҳам сезиб турибман.

    Лекин муюлишдаги ботирни биладиганлар эса ушбуларни ўқиб бўлгач дарҳол мактуб йўллаб ё телефон қилиб “муюлишдаги ботир фалончику” дейишлари аниқ.

    Ҳа, ўша.Қимматли вақтингизни олганим учун узр.Яна бир ўтинчим “муюлишдаги ботир ким” дея қимматли вақтингизни увол қилиб қўнғироқ қилиб ё хат ёзиб ўтирманг.Чунки у ўзи муюлишдаги ботирлигини билса бўлди.Билади ҳам.Аммо тан олгиси келмайди холос.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz