Ўзбекнинг миллий қаҳрамони ва атоқли шоири Юсуф Жуманинг фарзанди Алишер Юсуфжон ўғли билан суҳбат
-Дадангиз ҳақларида, у кишининг тақдири ҳақида аниқ маълумот олишнинг иложи бўлмаяти, сизда бирор маълумот борми?
-Хозирда мен хам хеч кандай маълумот олиб билмаяпман. Дадамнинг хам
оиламиздаги бошкаларнинг хам такдири номаълум. Мен бир икита кўшнидан
илтимос килган эдим, улар бизнинг уйни кузатиш учун якинлашганда уларга
карата ук узганлар. Уйнинг ёнига ким якинлашса ук узишаётган экан.
-Наҳотки шу даражага боришмоқда, балки бу бўрттирилган гапдир?
-Мен кўрганимни эмас, эшитган гапимни айтаяпман. Менинг аҳволим жуда
оғир. Яқинларимнинг тақдиридан хавотирдаман. Шундай пайтда нима эшитсам
ўшанга ишонаман. Бу ҳукуматнинг ногирон укамни қамоқда қийнагани, уни
ушлаганда калтаклагани, дадамни машинасига ики-уч марта ҳужум қилгани.
Уни заҳарлашгани, суиқасд қилиб, ўлдирмоқчи бўлганини билган одам
сифатида ишонмай иложим йўқ.
-Ўша сиз айтаётган қўшнилардан бошқа маълумот олишнинг иложи бўлмадими?
-Мен кунига юзлаб маротаба юзлаб одамларга телефон килаяпман,
бирорта маълумот йук. Факат билганим босқинчилар уйга борганда укамлар
ва дадам уйда эканлар. Улар уйга киришдан аввал атрофни ураб олиб укка
тутганлар ва кейин ичкарига бостириб кирганлар. Машрабнинг уйига хам
бориб ураб олишган ва унинг уйидан Машрабнинг хотини ва угилларини
уйдан чикариб юборишган.
-Лекин айни пайтда Бухоро бўйлаб қидирув ўтказилаётган экан…?
-Ҳа, кеча кечкурун бизнинг оиламиздагиларнинг барчасининг
суратларини кутариб кишлокдаги барча уйларни битта-битта тинтишган.
Менимча улар одамларда булар қочиб кетган деган фикрни уйғотишмоқчи.
Сайлов олдидан бир гап чиқиб кетмасин деган хавотирлари ҳам бўлса керак.
-Наҳотки Бухорода мана шундай даҳшатли ишлар бўлсаю Тошкентдан нидо чиқмаса?
-Бизнинг олган яна битта маълумотимизга караганда ўраб олганлар
ичида Тошкентдан борган СНБ ходимлари хам бор экан. Бошка маълумот йук.
Маълумот олишга харакат килаяпман. Ўзим хам эркин ҳаракатлана
олмаяпман. Мен Тошкентда турган уйни ҳам тинтишгани хакида маълумот бор.
Суҳбатни “Туронзамин” мухбири Бобур Холиқназаров ёзиб олди.