Ризобек Пятница, 2025-06-20, 11.02.13
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Декабрь » 12 » ЗОЛИМНИНГ ДАҲШАТЛАРИ
    21.08.09
    ЗОЛИМНИНГ ДАҲШАТЛАРИ
    Шоир Юсуф Жумани Қозоғистонликлар сўрашди

    Ўзбекистонлик ватандошларку Юсуф Жума тақдири нима бўлгани ҳанузгача даҳшатда тутиб турганини айтишмоқда.Ҳар бир мактуб йўллаган ёхуд қўнғироқ қилган ватандошнинг дилидану тилидан бир хил ўй ва савол кечмоқда:"Наҳотки!"

    Бугун ҳам худди шундай ақл бовар қилмайдиган даҳшатли жиноятга қўл урган Каримов режимига исён сифатида сўз топа олмаган, Юсуф Жумани шахсан танишмайди-ю лекин воқеалар, таъбир жоиз бўлса сўнги фожеадан бохабар бўлган қозоғистонлик ҳамкасблар ҳам қўнғироқ қилиб ўзбекистонлик ватандошлар ўзига-ўзи бераётган саволни, "Наҳотки" деган саволни такрорлашмоқда.

    Шундай кезларда бошқа бир арзимас мавзуни чайнаётган ўзбек матбуотинику қўяверинг, айрим чет элдаги демократияни ёйинлаштирувчилармиз дегувчи ОАВлардаги санновчиларни ким дейишни ҳам билмай қоларкансан киши.

    Юсуф Жума аллақачон эди Каримов режимига қарши кураш бошлаганига, аммо уни чинданда қўллаб-қувватловчилар бўлмади ва ҳозир ҳам унинг тақдирига бепарволар борлиги аён бўлмоқда.

    Шоир ўзининг бир тўртлигида шундай деганди:

    Кимда ити булса ўша бахтиёр
    Қанча итинг бўлса шунча дўстинг бор.
    Одам боласидан вафодор чиқса
    Сакни яратмасди Ҳақ—Парвардигор.


    Ҳа, Юсуф Жуманинг ўғли Алишер ёзган хатда итлар отиб ташлангани айтилганди.Демак шоирнинг итлари қуролли жиноятчиларга қарши ҳимояда турган бўлиши керак.Аммо...

    Бироқ афсуски бирор одамзот юрак ютиб:"нима бўляпти" дея остона хатлаб чиқа олмагани ва даҳшат ўқ овозларини эшитгани-ю, қонларни кўргани-ю, лекин у ким ё ниманикилигини билмаслигини айтяпти.

    Демак шоир Юсуф Жума ўз тўртлигида ҳақ гапни айтган эканда.Наҳотки одамзотдан кўра ит вафодорроқ эканлиги рост бўлса?..

    Ризо Обид





    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz