Бугун андижонлик ватандошлар ўзбекнинг миллий шоири, мард ва жасур Юсуф Жума тақдиридан ғоят хавотирда эканликларини билдириб мурожаат қилишди.
Улар, Ўзбекистондаги жаллодларча олиб борилаётган барча жиноятлар тепасида шахсан ўзини Президент ҳисоблаётган Каримов турганлигини таъкидлашди.
Андижонликлар Каримов жиноятлари яққол кўриниб турган бир паллада жаҳон жамоатчилиги, Халқаро ташкилотлар бонг урмаётганидан ажабланишларини ҳам яширмадилар.
Каримовнинг бу каби одамкушлик сиёсатига чек қўя оладиган бутун ер юзида наҳотки бирор бир куч топилмаса, дейишмоқда улар.
Матбуотда ер юзининг гоҳ у, гоҳ бу бурчида хор-зор бўлиб ўлиб кетаётган миллатдошларимиз уволини ким ўйлайди?Шуларни ўйлар эканмиз, юрак бағримиз хун бўлиб кетмоқда.
Каримовнинг охирги очиқчасига жинояти ҳаммасидан ўтиб тушди.Қуролланган армия билан бир оила бошига қирғин солганлар ҳануз Юсуф Жума хонадонини нега қуршаб туришибди?Содир этган жиноятлари изларини кўрсатмаслик учунми?
Нега дунё жим, сукут сақлайди?Ахир Юсуф Жума каби миллат қаҳрамонлари ҳар куни туғилавермайдику.Буюк шоирнинг ҳимоясига отланиш шартлигини ким орқали бутун дунё аҳлига етказиб ва Каримов жиноятларига охир-оқибат нуқта қўйишни кимдан сўраш керак?
Андижонликларнинг кеча яқиндаги фожеаларининг қони совиб улгурмай яна қанча жонлар нобуд бўлмоқда.Бу қандай бедодлик?!
Андижонликлар телефонда Каримов отини айтиб лаънатлашяпти-ю, уларга нима деб сўз айтиб юпатишни билмайман.Бундай кезда юпанч сўзи айтиш ҳам керакмас.Чунки юпанчнинг ўзи қолмаган.