Ҳа, ундан кейин Ўзбекситонда шу қадар тинч-осойишта, фаровон ҳаёт эмишки бутун дунё ҳавас қиляпти экан.
Ўзбек ТВсининг шу гапларига ишонса бўладими?
Ҳа, айтгандай япон сичқонлари мушукдан қўрқмай қўйганини бутун республикага ёйгунча, Бухоронинг Қоракўл туманида миршаблар Юсуф Жума ҳовлисига қуролли ҳужум қилдилар , ҳозир шоирнинг ўзининг тақдири нима бўлганини ўрганиш учун Бухородаги мухбиримизга сўз берамиз деб айт.
А, ана бор жуда сичқон-мушуклар, итлар ҳақида гапиргинг келиб тилинг қичиб кетяпган бўлса, Юсуф Жуманинг итларини Каримов жаллодлари отиб ташлашди деб айт.
Борингки, талафотлар ҳақида айтмасанг тилинг танглайингга ёпишиб қоладиган бўлса, Хитойдаги ёнғин эмас, Юсуф Жуманинг уйига ўт қўйишганини айт.
Йўқ, айтолмайсан.Сен баччағарлар бу хабарни айтсаларинг тилинг кашагидан тортиб қолади.Каримов ўша ТВда ўтирган сухандону ва бошқа ҳаммасини ёт деса ётадиган, тур деса турадиган қилиб қўйгани қизиқ.