Ўзбекистон расмийлари ва уларнинг матбуотику ёлғон-япилдоқларга тўн кийгазишга устаси фаранг бўлиб кетишган.Бироқ Каримов режимига мухолифбошман дегувчилару ва уларнинг ОАВлари ( уларни асосан кўпчилигини матбуот сирасига киритиш ҳам аслида нотўғри бўлади ) ҳам яқинда Ўзбекистонда бўладиган сайловлар ҳақида хабарлар бериб ётишибди.
Шундай ОАВларнинг мухбирлари деймизми ё тўрт танга илинжидаги хабарчилари дейилса тўғри бўлар Ўзбекистонда рўй берадиган жиноятни сайлов дея аташлари ғалати.
Майли уларку жиноят билан сайловнинг фарқига боришмас, лекин уларнинг мухолифбошлари ҳам оғзини тўлдириб, ёйилиб ўтирган кампирлардай "сайлов, Президентлик сайлови" деган сўзларига кўзингиз тушса:" ё тавба яхшиям сиёсатчимасман-а, агар шундай бўлганда анави ўзини сиёсатчи деб атайдиган хумкалла каби Каримов содир этаётган жиноятни сайлов деб айтган бўлармидим" , деб қўясиз.
Кейин ўша хумкаллага қараб туриб, "сени ўзи ким сиёсатга етаклаб келди, худди бошвоқсиз бузоққа ўхшайсан-а, шаталоқ отиб ўнг келган сўзни айтиб юбораверасанми" дегингиз келади.
Тушунганку тушунади ва аниқ билади ҳам:Ўзбекистонда охирги марта қачон сайлов бўлгани аллақачон одамларнинг ёдидан кўтарилиб кетган.
Энди анави мухолифбошларга кўп бор айтилганди:"сенинг бемаза-бетаъсир лойиҳа-ю режаларинг билан режимни йиқиб бўлмайди" деб.
Хумбошлар эса пўнғиллашиб хафаям бўлганди.Мана энди 23 декабр куни содир бўладиган жиноятни яна уч-тўртта кишидан ташқари кўпчилик сайлов деб атаяпти.