Ризобек Пятница, 2025-06-20, 05.40.09
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Декабрь » 15 » Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматов саволларга жавоб берди
    16.36.22
    Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматов саволларга жавоб берди
    Жаҳонгир МАМАТОВ:Ўн саволга ўн жавоб

    jahongir_m.jpg-1-
    САВОЛ: -Золимнинг қўлидан ҳар қандай иш келишини наҳотки Юсуф Жумадек зукко одам билмас эди? (Баҳора).
    ЖАВОБ: -Биларди. Бундан бир ой аввал гаплашганимизда ҳам уни четга чиқиб кетиш ҳақида ундадим. “Ҳаммамиз кетаверсак, ким курашади?” деди у. Юсуф Жумадек шоир юз йилда битта туғилади. Унинг кураш майдони шеърият, унинг қуроли сатрлар ва унинг пикети ёзганларини эълон қилишдир. Аммо у қолганларнинг ишини ҳам ўз елкасига олди. У фавқулодда буюк одам!

    -2-
    САВОЛ: -Сайловлар натижаси олдиндан маълум бўлса, Каримов нима қилади сайлов ўтказиб? (Фахриддин).
    ЖАВОБ: -Каримов ҳам одам, унинг ҳам ўйин қилгиси келади.

    -3-
    САВОЛ: -Каримовнинг бугун Марказий Осиё сиёсатида ўрни борми? (Сирожиддин).
    ЖАВОБ: Йўқ. Унинг бебурдлигини ҳамма билиб бўлган.

    -4-
    САВОЛ: - Мухолифат 23 декабр куни сайловда қатнашиши керакми-йўқми? (Адҳам)
    ЖАВОБ: Қатнашди ёки қатнашмади, фарқи йўқ. Бу сайловни мухолифат 2005-2006 йиллардаёқ ютқазган.

    -5-
    САВОЛ: Нега имзосиз “постинглар” ёзишга қаршисиз? (Бахтиёр).
    ЖАВОБ:-Бир сўз бузган дунёни минг сўз туза олмаслиги мумкин-да.

    -6-
    САВОЛ: -19 декабр-Қурбон байрами. 23 декабр-Президент сайлови. Бу кунлар орасида бирор боғлиқлик кўрасизми? (Укангиз).
    ЖАВОБ: -Иккаласида ҳам қўйларни қурбон қиладилар.

    -7-
    САВОЛ: -Агар ўзбекнинг бошига арабнинг ўлигини раҳбар қилиб қўйсангиз нима бўлади? (Зафар).
    ЖАВОБ: -Ўзбек уни ҳам доҳий деб сиғинади.

    -8-
    САВОЛ: Яхшилик ва ёмонликни ўлчайдиган мезон борми? (Ўткир).
    ЖАВОБ: Бор׃ яхшилик ва ёмонлик.

    -9-
    САВОЛ:
    -Нега бизнинг одамлар Ўзбекистон ҳақидаги муаммоларни гапирмасдан фақат АҚШни танқид қиладилар? (Алишер).
    ЖАВОБ: -Чунки уларнинг бола-чақаси бор…

    -10-
    САВОЛ: Бутун Ўзбекистон Каримовнинг суратларига тўлган. Суратларни ретуш қилиб, уни чиройли кўрсатишга уринишган. Наҳотки ҳамма нарсани бўяш билан ҳаётни ўзгартирамиз деб ишонсак? (Ёш журналист).
    ЖАВОБ: - Суратни ҳар қанча бўясангиз ҳам сиймога айланмайди.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz