Ризобек Воскресенье, 2025-06-22, 23.19.24
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Декабрь » 16 » Золимнинг зулмлари
    03.11.09
    Золимнинг зулмлари
    Мен яшашни истамайман...

    Мен анчадан буён сизнинг саҳифангизда эълон қилинаётган Ўзбекистондаги аянчли ҳаётни акс эттирувчи хабарларни ўқиб бораман.

    Яқиндан буён бухоролик шоир Юсуф Жума ҳаётига тажовузни ўқий туриб даҳшат қоплади борлиғимни.Тунни бедор ўтказдим.

    Тўғриси шу пайтгача ана яхши бўлиб қолар, мана яхши бўлиб қолар деган бир умид билан яшар эдим.Лекин очиқчасига ўзбекнинг бутун дунё танийдиган шоирига-ки бу каби тажовуз қилиняптими, демак мен каби ночор ва ҳимоясиз ўзбек аёллари нима ҳам қила оларди деган ўй ўтди хаёлимдан.

    Шунинг учун ҳам қўлимга қалам олиб ушбуларни сизга ёзиб қолдирмоқчиман.

    Икки нафар вояга етмаган ўғил бола фарзандларим бор.Уларнинг айниқса сўнгги пайтларда ўспирин ёшида тўйиб овқат ейишмаётганидан, ўксик ва синиқ яшашаётганини кўриб юрагимнинг бардоши қолмаяпти.

    Анча бўлди озгина маош бериладиган ишимдан ҳам маҳрум қилишди.Э йўқдан бе йўқ ишдан бўшатишди.Ҳеч бир асоссиз.Озгина жамғармам бор эди.Тижорат қилай тирикчилик учун дегандим.Лекин уч-тўрт кўринишидан беозор кишилар алдаб кетишди.

    Тирикчилик қилиш керак.Баъзи бир кўчага чиқиб фоҳишалик билан тирикчилик қилаётган қизлар каби қилолмайман.Бунга менинг ор-номусим йўл қўймайди.Арз қилгани эса ўзингизга маълум Ўзбекистонда ҳеч ким қулоқ солмайди.Ахир шоир Юсуф Жумагаки қулоқ солишмаяпти-ю, унинг олдида мен бир муштипар аёл нима деган гап.

    Ўнг келган ор-номусимга тегмайдиган ҳар қандай ишни қилишга тайёрман, фақат болаларим оч қолишмаса бўлди.Лекин ўша ишнинг ўзи йўқ.Ўзининг қўлидан бир иш келмайдиган эпсиз аёл эканда деб ўйламанг.ТошДУнинг нуфузли бир факультетини тамомлаганман.Олий маълумотли мутахассисман.

    Кейинги пайтда қарз кўтариб тирикчилик қилаётгандим.Менга қарз берган киши ҳам тез-тез эшигимни таққиллатиб келадиган бўлиб қолди.Тўғри унга ҳам осон эмас , қарз бўлгандан кейин ваъда қилганим вақтидан аллақанча муддат ўтиб кетди.Бир ҳафтадирки кўчага чиқолмайман.Бир томондан қарз берган одамга дуч келишдан ҳижолатдаман.Иккинчидан кўчага чиқиб ҳам нима қиламан?

    Уйни сотиб қарзга тўлай десам кўчада қоламиз болалар билан.

    Нима қилай деб икки ўт орасида қолдим.Ҳаётдан тўйдим.Ўзимни ўлдирмоқчи бўляпман.Лекин унда болаларим бугунги кунларидан ҳам баттар кунга тушадилар деб ўйлаб қоламан.Лекин бошқа иложим ҳам йўқ.Ёки уларни ҳам ўлдириб, кейин ўзимни ҳам ўлдирсаммикан деган қарордаман.Мен сизга манзилимни ва телефон номерларимни ёзиб қолдираман.Мабодо болаларимни ўлдиришга кўзим қиймаса ўзимни ўлдираман.Фақат сиздан илтимос.Мен ўлсам болаларимга ёрдам беринг.

    Салима,

    Ўзбекистон.

    Таҳририятдан:Бизга келган ушбу даҳшат тўла мактубни олгач хат муаллифи аёл билан боғландик.Ва унга сабр-қаноатли бўлишни айтдик.Ушбу мактубда унинг хавфсизлиги нуқтаи назаридан исми шарифини ўзгартирдик.Лекин бизда унинг телефон рақамлари, электрон манзили ва ҳақиқий исм-шарифи бор.Ситамзада аёлга кўмак бериш ниятидагилар мурожаат қилишса унинг манзил ва телефон рақамларини берамиз.У аёл билан боғланишингиз мумкин.
    Салимага эса яна бир бор бардошли бўлишини ушбу саҳифадан туриб кўпчилик ўқувчиларимиз номидан тилаб қоламиз.
    Ҳаётнинг синовлари олдида иродасизлик фожеа ё муаммони бартараф этмайди.Шунинг учун ҳам бардошлироқ бўлиш керак.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz