Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Декабрь » 16 » Шеъриятга ихлос
|
Тилим ёнсин сўйламай
Болаликда тараф-тараф, Уруш-уруш ўйнардик. Ёлғондакам ўлганларга, Қараб-қараб кулардик.
"Урушимиз" якунида, Тириларди "ўлик"лар. Қўл ташлашиб яна дўстлар, Уй-уйга тарқашардик.
Катта бўлдик, улғайишдик, Ҳамон ўша-ўшамиз. Аммо чиндан йўқ у давр, Ҳувиллаган кўчамиз.
Кимлар кетди қай томонга, Ҳаммасини билмаймиз. Ҳаётми у ёки ўтган, Сира парво қилмаймиз.
Энди бизнинг ўйин жиддий, Ҳақ учун курашамиз. Нафи бўлса сесканмайин, Ўликла сўрашамиз.
Замон шундай дейишади, Баъзилар кўп ўйламай. Замон шундай бўлса ёнсин, Ёнсин тилим сўйламай.
Ризо Обид
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|