Кундаликдан саҳифалар
1. ТОШКЕНТГА ЮРИШ
2007 йил 10 декабрь куни соат 10 ларга якин. Халкаро йул буйлаб пикет бошладик.
Дастлаб Олот Коракул Жондор туманларида пикет килиб, 23 декабргача
республика буйлаб давом эттиришни ва 23 декабрда Тошкентга етиб боришни
режалаштирдик.
Плакатларда диктатор Каримов истеъфоси
суралган ёзувлар бор эди. Бош бекатларда, ахоли гавжум жойларда уч турт
дакика тухтаб пикет утказишни бошладик.
Бу олтинчи декабрдан бошлаб утказилаётган узлуксиз пикетларимизнинг
давоми эди. Одамлар камрок йигналган жойлардаги пикетларимизга
индашмади. Коракул туманининг шох бекатига келиб Плакатни кутардим.
Угилларимга “20 О 77 47″ давлат ракамли (Гайрат Киличов” ИИБ
рахбарларидан) машинасида келган МХХ ходимлари ташланишди. Фото
аппаратимиз тортиб олинди. Мен МХХ чилардан угилларимни ажратиб олишга
уриндим.
Машинада углим Машрабни гаровга чикариш учун мулжалланган пулнинг бир кисми бор эди. Плакат билан Пулни хам олишди.
Жунаб кетдилар, биз кул телефонларимиз билан барини суратга олиб турдик.
Яшириб куйилган иккинчи плакатни олиб йул буйлаб юра бошладим…