Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2007 » Декабрь » 17 » "Самарқандни соғиниб" девонидан
17.03.47 "Самарқандни соғиниб" девонидан |
Жаҳонгир МУҲАММАД
ВАСИЯТ
Бир пайтларнинг мужоҳиди-бугун Истанбулдаги ўзбеклар таккасида мангу уйқусини олаётган Усмонхўжанинг ўғлига васияти:
Мен Ватанни олиб кетдим,
Юрагимга солиб кетдим,
Олисларда қолиб кетдим,
Сен қолма болам!
Ғурбат элда ғариб кездим,
Гоҳо сокин, гоҳо тездим,
Соғинч жангоҳидан бездим,
Сен толма болам!
Истанбул дилга дур оро,
Табриз ҳам холи нигоро,
Устун Самарқанд, Бухоро,
Сен бўлма, болам!
Ол руҳимдин фарёдимни,
Да’водаги зурёдимни,
Туркистонга ёй додимни,
Сен сўлма, болам!
Дунё малак, чаккасида,
Турон заман Маккасида,
Беватанлар таккасида,
Сен ўлма болам!
Истанбул, 1995 йил.
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|