Аввал ҳам кўп ёзганларимдай яна айтаманки Каримовни диктаторларни тутиб келиб қамаладиган Голландиядаги Гаага турмасига олиб келиб Ҳалқаро Ҳарбий трибунал судида олий жазога тортилиши учун барча эзгулик,ҳурлик ва ҳақиқат тарафдаги кишилар бир овоздан нафақат айтиши балки жар солиб ҳайқириши керак.
Бугун кўп қатори эслаб Қурбон Ҳайити билан табриклаганларга раҳмат.Мен ҳам ҳаммани қутлайман.
Аммо...Байрам, хурсандчилик аллақачондан буён татимай қўйган.Мен учун байрам - қачон Каримов деган жаллодлар отаси, мунофиқ ва шайтоннинг устози ҳалқ бошидан зулм соясининг қораси билан ўчади ўшанда байрам бўлади.Бўлмаса мен учун ҳар қандай байрамлар тугаган.
Юсуф Жумани зиндонга ташлаган қонҳўрнинг оғзидан қон келган кун мен учун байрам!
Халқни азобларга гирифтор қилаётган тайинсиз тахтдан кетган кун мен учун байрам!
Отасиникинингку аллақачон тайни йўқ, ҳатто онасинингда тайни йўқ Каримов битган кун мен учун байрам!
Каримовни ер ютибди-ю лекин гўр ҳам қабул қилмай ёниб кетибди дейилган кун менга байрам!
Каримовни дорга осишибди дейилган кун менга байрам!
Каримов Гаагадаги қамоқхонада қон қусиб ётибди экан деган хабарни эшитган куним менга байрам!
Каримов ҳўкиздай ўкириб жони узилмай ётибди дейилган кун менга байрам!
Бир донишманд вафотидан аввал васият қилибди: қабримга битик қўйганда 63 йил умр кўрди-ю уч йил яшади, деб ёзиб қўйинглар дебди.Маъноси шу эканки ўша киши ёруғ дунёга келиб, уч йилгина ҳур яшабди. Жоҳил замонида яшаган қолган умрини у умр санамаган экан.
Мен эса ҳали бир сония ҳам ўз ватанимда ҳур яшаб нафас ололганим йўқ.Шу боис менинг айниқса Каримов жоҳилияти сабаб шу кунларда ватандан олисда кўплаб ватандошлар каби ғарибу ғурабонликда кун кечираётганим , Ватанда қолган якка-ю ягона буюк шоир Юсуф Жумани қамоққа солган ва террор ўтказгани учун ҳам Каримовга Оллоҳнинг қанча нафратлари бўлса ҳозир миллион баравар кўпроқ ёғилишини тилайман!!!