Ризобек Пятница, 2025-06-20, 20.47.11
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Декабрь » 21 » Золимнинг зулмлари
    16.28.27
    Золимнинг зулмлари
    Юсуф ва Бобир Жумаевлар МХХ ертўласида

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Тошкент вилояти Янгийўл тумани Тинчлик жамоа хўжалигида яшовчи фуқаро Муҳиддинхўжа Акромхўжаевдан маълум бўлишича, Бухоро вилояти Қоракўл тумани Човли қишлоғида яшовчи фуқаролар Жумаев Юсуф ҳамда Жумаев Бобирлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тезкор операцияси пайтида ҳибсга олинган.

    Акромхўжаевнинг хонадонидан Миллий хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси вакиллари томонидан ҳибсга олинган бу шахслар Бухоро вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан айбланмоқда ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бухоро телерадиокомпанияси эса жамоатчиликка хонадон шаънини топтовчи лавҳалар намойиш этмоқда.

    Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуни талабига кўра, шахснинг айбдорлик масаласи ҳал этилмай ёки суднинг дастлабки ҳукми қонуний кучга кирмай туриб, матбуотда унинг жиноий қилмиши ҳақида маълумот берилиши таъқиқланган. Шунга қарамай Бухоро телевидениеси Жумаев Юсуф ва унинг оиласининг ҳали исботланмаган жиноятлари хусусида хабарлар тарқатмоқда.

    Юсуф Жумаев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, шеърларини халқ севиб ўқийдиган хассос шоир эканлигини айтиб ўтириш шарт эмас. Унинг хақиқатни мадх этувчи, адолатни улугловчи аччиқ калами ва бугунги сиёсатга танкидий муносабатда бўлиши айниқса сайлов арафасида давлат органларининг газабини келтирган бўлиши табиий. Ўзбекистон Конституцияси ва қонунчилигида хар бир фуқаро ўз мустақил фикрига ва дунёқарашига эга бўлиши кафолатланган. Шунга қарамай, мана бир неча йилдирки, айнан давлат органлари томонидан ушбу хонадонга нисбатан адолатсизлик, бир сўз билан айтганда душманлик нуқтаи назаридан муносабатда бўлингани, шоирнинг фарзандларини нохақ айблаб хибсга олинишлари кенг жамоатчилик томонидан кескин қораланди.

    Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ота-бола Жумаевларга нисбатан олиб борилаётган дастлабки тергов ва суриштирув ишларида бу ишга жамоатчиликнинг эътиборини ҳисобга олиб, ҳимоячи тайинлашни режалаштирган. Жамият Марказий бошқаруви қарори ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 43-, 44-моддаларига кўра, Жумаев Юсуф ҳамда Жумаев Бобирларга жамият раиси Иноятова Васила жамоатчи ҳимоячи этиб тайинлангани хакида Республика Бош прокурорига ва Тошкент вилоят прокурорига расмий хат берилди.

    vasilaez@dostlink.net


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz