-1-
САВОЛ: “Каримов сайловдан кейин даволаниш учун Олмонияга кетади” деган гапларни айтишмоқда, бунга нима дейсиз? (Саид).
ЖАВОБ: Уни ва унинг планларини яхши билмаганлар кўп гапларни
айтаверадилар. Ҳаммасига ишонсак, Каримов қачонлардир ўлиб кетиши керак
эди.
-2-
САВОЛ: -Юсуф Жумадек мухолифатчи шоирнинг бошига шунча ишлар
тушди, у бир ўзи Каримов ҳукуматини пикет қилди ва нима учун бу ҳақда
баъзи мухолифатчи сайтлар ҳатто битта хабар ҳам бермади? (Ғайрат).
ЖАВОБ: Бу ҳам сизга кимнинг кимлигини билиш учун бир ишоратдир.
-3-
САВОЛ: Нега энг яқин дўстларимиз сал нарсага сотиб кетадилар? (Азиз).
ЖАВОБ: Чунки дўст танлашни билмайсиз. Хафа бўлманг, бошқалар ҳам билмайдилар, мен ҳам.
-4-
САВОЛ: Нега матбуотимиз эркин бўлишига йўл беришмайди? (Мухлис).
ЖАВОБ: Матбуоти эркин бўлмаган элнинг одамлари қулоғи яхши
эшитмайдиган, кўзи хира кишининг аҳволига тушадилар. Улар турли
воситалар билан ўзларига эшиттирилгани ва кўрсатилганидан бошқа нарсани
билмайдилар. Агар билсалар… ўша кун уларнинг уйғониш куни бўлади.
Шунинг учун ҳам эркин матбуотга йўл беришмайди.
-5-
САВОЛ׃ Мурод Жўраевни яна “эркчи” деб ёзишмоқда-ку? (Мурод).
ЖАВОБ׃ Унинг қамоқдан чиқишини истамаган душманларигина шундай
қилади. У ҳеч қачон “Эрк”ка аъзо бўлмаган. Буни ўзи ҳам судда ва
қамоқдан ёзган хатларида бот-бот айтган.
-6-
САВОЛ׃ Сиёсий партия тузмоқчиман, ишни нимадан бошлашим керак? (Ўткир).
ЖАВОБ: Пул топишдан!
-7-
САВОЛ: Бу йил Ўзбекистонда юз берган янгиликлардан бирортасини айта оласизми? (Али).
ЖАВОБ׃ Катта сиёсатда сиёсий манёврларни ифода этадиган “ПОЛИТТЕХНОЛОГИЯ” сўзи қайта қурилиб “ПАЛИДТЕХНОЛОГИЯ”га айлантирилди.
Дарвоқе, ПАЛИД дегани-кир, ифлос, ярамас, қабиҳ деганидир.
-8-
САВОЛ: Журналистлар ва журналистикамиз ҳақида нима дея оласиз? (Муса).
ЖАВОБ: Журналистикани касби-кор, кун кечириш манбаи деб
билганлар журналистлар эмас, оддий кемирувчилардир. Журналистикани
ҳақиқатга хизмат, деб билганлар эса ҳаловатларидан кечган
жонсараклардир. Ҳар ҳолда кемирувчиликдан жонсараклик яхшироқ!
-9-
САВОЛ: Ўзбек телевидениесини мустақил ишлатиш учун нима қилиш керак?(Хуршид).
ЖАВОБ: Каримовнинг ҳар битта хонасига биттадан кўзгу ўрнатиб, остига катта ҳарфлар билан ЎЗТВ деб ёзиб қўйиш керак.
-10-
САВОЛ: Ҳажга бориб шайтонга тош отишга қўрқмаганлар, нега Каримовдан қўрқишади? (Содиқ).
ЖАВОБ: Шайтоннинг қўлида МХХ си йўқ-да!