Каримов эртага - асрнинг мудҳиш жиноятига қўл уради
Эртага Ўзбекистоннинг биринчи рақамли жиноятчилар олами ўғрибошиси Каримов жиноятларининг яна бир энг мудҳишини амалга оширади.
Унда-бунда АҚШ ва Евроиттифоқ мамлакатларининг юқори доираларидан ўпкаланганнамо хабарларни ўқиб қоляпман.Аслида биз ўзимиз Каримовга муқобил даражада эмаслигимизни кўрсатиб бўлдик.Ўзбек мухолифатининг ҳокимиятни бошқаришга яроқсиз эканлигини улар исботини кўриб бўлгач, иложсиз туришибди.Бўлмаса аллақачон Каримовни ҳайдаб ўрнига муқобилининг келишига кўмаклашган бўлар эдилар.
Ўзбек мухолифати янги ташкилланган даврдаёқ парчаланиб бўлганди.Бугунга келиб эса мутлақо пароканда бўлди.Ўша дастлабки парчаланган кезлар мухолифатдаги айримлар инсон ҳақлари ҳимоячиси тўнини кийиб, мен сиёсатчи эмасман, дея элчихонама-элчихона, ҳалқаро ташкилотма-ташкилот югуриб тўрт танга грант ундиришга киришиб кетишди.Бу яхши эди, агар ўша грантлар ҳақиқатан ҳам инсон ҳақлари ҳимоясига сарфланганда эди.Афсуски қоғозлардаги ҳисоботлар ҳақиқатан ҳам фақат қоғоздалиги вақт ўтиб маълум бўлди.
Ҳуқуқ ҳимоячисиман деганларнинг кўпчилиги ҳам Каримовнинг бўғзигача коррупцияга ботган гуруҳи каби керак бўлса-бўлмаса қават-қават уйлар, қатор-қатор машиналар ола бошлашди.Агар қозоқ ё қирғизлардаги каби ҳақиқатан ҳам ҳеч бўлмаса эллик фоизга олган маблағларини умумишга сарфлаганларида эди, бугунги Каримов жиноятларига йўл очиб берилмаган бўлар эди.
Каримов эртага содир этадиган жиноятини анча аввал пухта режалаштирган.Чунки у катта йиғинлардан бирида бир эмас бир неча бор айтган гаплари сир эмас.Яъни у:"Ўзбекистонда ҳамма бой бўлиши шарт эмас.Борингки 5 миллион ё 2-3 миллион бой бўлса етади..." Бундан келиб чиқадики, ўша бугун коррупциялашган ҳукумат тепасида ўтирганлар ва уларнинг қариндош-уруғлари бой бўлишди ҳам.Қолганлар эса нафақат қашшоқ балки қорин тўйдира олмас даражага тушди.
Бундай аянчли ҳолга келинишида ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчиларининг кўпчилиги масъул.Тўғри уларнинг кўпчилиги худди Каримов каби очиқ ҳақиқатни ҳам қабул қилолмайдиган, жиртаки, кек сақловчи, манфаатига зид сўз учун ўч олувчилардан иборат.
Шу кетишда Каримов яна кўплаб жиноятлар содир қилаверади.Айрим мухолифатчиман, инсон ҳуқуқлари ҳимоячисиман деганлар эса аввал ҳеч нарсани ўзгартира олмаганлари каби бугун ҳам , эртага ҳам қўлларидан ҳеч вақо келмайди.
Товуқ тухум илинганда қоқолаган каби қоқолашиб юришаверади.Ҳаммалари демаяпман, уларнинг кўпчилиги.Яна эртага мени айтибди, дейдиганлар топилади биламан.Чунки улар ўзларини мендан кўра яхшироқ танишадида.
Хўш мухолифат ва бошқа айрим гуруҳдагилар бу алпозда бўлса ўзбекларнинг эртанги куни ним бўлади?Ўринли савол бўлса керак.Ҳамма гап шундада.Каримов ҳам ҳайрон бўлаётган эса ажабмас.Чунки," бу халқни қанча таҳқирламайин, барига чидаяпти-я"...деса керак.
Лекин террорчи Каримов ҳам адашяпти.Чунки ўзбек ҳалқининг этидан ўтиб суягига пичоқ қадалиб бўлди, эрта ўтиб бир кун Каримовни онасини Учқўрғондан кўрсатиб қўйиши аниқ.Лекин унда ўрмонга ўт кетса ҳўлу қуруқ баравар ёнибди дейилгандай кўп ноҳақ қурбонлар бўлиши даҳшат.
Ундан кейин бизга ўхшаб четга чиқиб олиб, иссиққина жойда "мен фалончи, мен пистончи" деганларни ватандагилар қучоқ очиб кутиб олмаслиги аниқ.
Бу ҳам даҳшат.
Каримов эса эртага аср жиноятини содир этиши нақд бўлиб турибди.