Ризобек Пятница, 2025-06-20, 16.36.02
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа
    Главная » 2007 » Декабрь » 22 » Золимнинг зулмлари
    22.23.52
    Золимнинг зулмлари
    23 декабр - Ўзбекистон тарихида яна бир қора кун

    Ўзбекистон тарихида қора кунлар кўп бўлган.Аммо яна бир неча дақиқадан сўнг бўладигани тараққиёт асри дейилаётган йигирма биринчи асрдаги ғоят қора кунларидан бири бўлиб Ўзбекистон тарихига ёзилади, дейилса муболаға бўлмаса керак.

    Чунки шу куни Каримов номаълум муддатга ўзини-ўзи пошшо деб эълон қилади.Бу дегани у ўзбек миллатини таг-томиригача ҳам маънан, ҳам жисмонан қиришда давом этади дейилганидир.

    23 декабр - Ўзбекистон янги тарихида энг машъум ва қора кун бўлади.Чунки тахтга террорчи Каримов янада маҳкамроқ ўрнашади.

    Бугун Ўзбекистондан суҳбатлашган кишиларимдан бири менга маломатлар қилди: узоқдан туриб у ё бу деб айтиш осон, нега ватанпарвар экансизлар шу ёқда туриб курашмадингизлар?

    Унинг саволидаги аламни, изтиробни тушунаман.Лекин мен тахтдаво, мансаб давосида ҳеч қачон бўлмаганман, лекин шу даводагиларга нега ундаймас бундай дея савол қўйганимда ўзини даҳо билиб осмонда юрган.Бугун ўша ўпкалаганга анча авал айтгандим: бу Каримов дегани халқнинг душмани,У эса мен билан баҳслашганди:"сиз учун шундайдир, мен учун яхши" деб.Уни бу фикридан қайтариб бўлмаганди.Бугун энди бор бутидан айрилиб кўзи очилгандай, лекин ўзи курашгиси йўқ, аммо бошқаларни майдонга чиқмаяпсизлар" дея нолийди.

    Бу суҳбатга гувоҳ бўлган бошқа мамлакатлик киши эса: "ватандошларингизнинг ўзлари чинданда бошқача яшашни ё тасаввур қила олмаяптилар, ёки бўлмаса кимдир нимадир ўзгартириб беришига кўз тикиб ўтиришибди.Ҳеч нарса ғойибдан берилмайди.Ҳар бир ҳалқ қандай яшашни ўзи ҳал этиш керак"...

    Мен ҳам ватандош бўлмаган кишининг фикрларини эшитгач бироз ўйга толиб қолдим.Лекин 23 декабр - Ўзбекистон тарихида энг қора кунлардан бири бўлиб қолишини ўйлаб юракда санчиқ турди...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2025
    Сайт управляется системой uCoz