Каримов кун ярмидаёқ қорин ва думба рақсини ўйнаб бўлди
Ўзбекистон диктатори матбуотининг хабар беришича Тошкентдаги музқаймоқ ишлаб чиқарувчи корхона масъул ходими Йўлдошев аёзли кунларда одамларнинг куйяётган юраги тафтини босиш учун аллақанча тонна музқаймоқ сотаётганини айтади.
Ҳа, айтгандай Ўзбекистон "Ислом маркази" деб эътироф этилгач бу борада ҳам қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда экан.Ўзбек радиоси қулоғини бугун бураб кўрган бўлсангиз Каримов ёқтириб рақсга тушадиган арабча қорин ва думба ўйини мусиқасининг мавжларини тинглашингиз мумкин.
Яна диктатор матбуотининг шарманда матбуоти ва унинг шарманда маддоҳлари бирор оғиз сайлов деган сўзни айтмасликка қасам ичган кўринишади.Чунки Каримовга қўшилиб думба рақсига муқом қилиб, музқаймоқ ейишдан бўшамагандан кейин сайлов-майлов деган арзимаган нарса ҳақида нима кераги бор гапириб дейишса керак.
Аммо деярли ўзининг болаларидай сидқидил хизматдаги айрим чет ОАВлари эса думба рақсини Каримов бугун куннинг ярмидаёқ ниҳоясига етказгани ҳақида хабар беришди.
Энди яна аллақанча номаълум муҳлатга Каримовга қўшилиб унинг қўғирчоқлари ҳам думба диркиллатиш ва қорин селкиллатиш рақсига тушиб, музқаймоқ еб юришаверади.
Мухолифат деганларининг кўплари эса ҳар доимгидай чапак чалиб туришаверади.